Latest news

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  10 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Тоғасининг изидан борган Рустам Ашурматов 24 ёшга тўлди News

Тоғасининг изидан борган Рустам Ашурматов 24 ёшга тўлди

Жанубий Кореянинг "Гванжу" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бугун 24 ёшни қарши олди.

Легионер сифатида хорижда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган, минглаб мухлисларнинг ёқимтойига айланган Рустам Ашурматов миллионлар ўйинига кириб келиши ҳақида шундай ҳикоя қилади.

"Футболга кириб келишимга биринчи ўринда тоғам, Бахтиёр Ашурматов сабаб бўлганлар. Уларнинг ўйинларини томоша қилиб футболга қизиқишим пайдо бўлган. Бобом худди тоғам синагри футболчи бўлишимни истаган ва Қўқондаги "Кимёгар" футбол мактабига олиб борганлар. 6 ёшимдан "миллионлар ўйини" сир асрорларини ўргана бошлаганман.

"Бунёдкор"га қандай келиб қолганман? Ўша пайтда жамоа номи "Қурувчи" эди. Клуб барча вилоятларда ёш футболчилар иштирокида турли мусобақалар ташкил этарди. Қўқондаги мусобақада мураббийлар 20 нафар футболчини танлаб олишган ва Тошкентга келганмиз. Пойтахтда 20 нафар футболчи ўртасида ҳам танлов бўлган ҳамда мураббийлар 3 нафар ўйинчини жамоага қабул қилишни эълон қилишган. Мана шу уч футболчи орасида мен, Акром Комилов ва Иброҳим Ғофуров бор эди. Шу тариқа пойтахт жамоасига келганман".



Унинг иқтидорини пайқаган ва жангчиларга ҳос ҳаракатларини кўра олган ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Рустам Ашурматовни Эрондаги Осиё чемпионати ва БААдаги Жаҳон чемпионатига олиб боради. Қаҳрамонимиз ўзига юклатилган ишончни оқлаётган, терма жамоада Иброҳим Абдуллаев билан ажойиб ҳимоя жуфтлигини ҳосил қилганди. Амирликларда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мундиалнинг биринчи турида Панама дарвозасини ишғол қилади. Кейинги йилларда ҳам у ёшлар терма жамоамизнинг муҳим фигураларидан бирига айланди. Ёшлар терма жамоамизга устозлик қилаётган Равшан Ҳайдаров Ашурматовга ишонч билдиришда давом этди. 2015 йил Янги Зелландиядаги Осиё чемпионатидан сўнг Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи даврасида "Бунёдкор" жамоаси асосий таркибига жалб этилди. Тез орада ёш Ашурматов жамоа мудофаа чизиғининг ишончли вакилига айланди. Бу пайтда у 19 ёшда эди. 2016 йилги мавсумда у "Бунёдкор"нинг алиштириб бўлмас футболчиси сифатида гавдаланди. Ўша мавсумда у хорватиялик Юритса Булят билан метин ҳимоя қўрғонини ҳосил қилди. Натижада "Бунёдкор" ушбу мавсумда ўз дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа бўлди, 30 та учрашувда 13та гол ўтказиб юбориш юқори кўрсаткич саналарди. Якунда эса жамоа билан бирга кумуш медалларига эга чиқди.



2018 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олимпия терма жамоаси таркибида олтин медалларга сазовор бўлди. Финалда Вьетнам дарвозасига гол урди. Қайсидир маънода ғалабага катта ҳисса қўшди дея оламиз.

Ўтган мавсум аввалида фаолиятида илк бор легионер мақомини олди ва Жанубий Кореянинг "Гванжу" клубига кўчиб ўтди. Янги жамоасига тезда мослашиб олган Рустам Ашурматов ҳозирга қадар жамоасининг муҳим футболчиси сифатида тўп тепиб келмоқда.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Рустам Ашурматовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика