Latest news

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Тимур Васильев: "Бизда таниқли футболчининг ўзи йўқ" News

Тимур Васильев: "Бизда таниқли футболчининг ўзи йўқ"

Кеча Тошкентнинг "Обод" клуби ўз уйида Бухоронинг "Бухоро" жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Обод" клуби сардори Тимур Василев ўйинд ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Барча футбол мухлислари яхши билади, "Обод" жамоаси қайта жонланди.15-20 кун ичида янги футболчиларни жамоага жалб қилдик. Таркибда ёш футболчилар кўп. Қўлимиздан келган барча ишни амалга оширяпмиз. Ҳозиргача 3та ўйин ўтказдик. "Бухоро" билан бўлган учрашувда кўп вазиятлар яратдик, фақат улардан иккитасидан фойдаландик. 

Омад биздан бироз юз ўгирди. "Бухоро" жамоаси анчадан бери олий лигада иштирок этиб келмоқда. Бир қатор тажрибали футболчилари бор. Бизда эса таниқли футболчининг ўзи йўқ. Кейинги турда "Бунёдкор"га қарши сафарда баҳс олиб борамиз. Бу футбол, шунинг учун ҳам ҳар қандай рақибга қарши ўйнаш керак. "Қалдирғочлар"га қарши учрашув олдидан яхши тайёргарлик кўрамиз. Йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз ва уларни бартараф этамиз", - дейди  Тимур Васильев


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика