Latest news

20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  0 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10

Тимур Турдиев: "Локомотив" Ўзбекистонинг етакчи клуби эканини исботлади" News

Тимур Турдиев: "Локомотив" Ўзбекистонинг етакчи клуби эканини исботлади"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Локомотив" (1:5) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида қатнашди.




"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб Суперлиганинг етакчи клуби эканини исботлади, бу клуб бир неча йиллар давомида Ўзбекистон чемпиони бўлган, кубокни қўлга киритган.

- Трансфер ойнаси пайтида "Локомотив"да ўйнаётган Игорь Чикризовни олиб келса бўлмайдими?

- Қани энди шундай бўлса. "Локомотив" уни осонгина қўйиб юбормаса керак. Агар бизга келса хурсанд бўлардик.

- Бугун "Локомотив"дан ўрганиш керак бўлган 3та нарсани айта оласизми?

- Тўғриси бугунги баҳсни видеосини томоша қилиб, камчиликларни билиб оламиз ва уларни бартараф этишга уринамиз. "Локомотив" жамоаси яхши ижрочиларга эга. Марказий ярим ҳимоясидаги футболчилар анча яхши ўйнашди. Мана шу ўйинчилар даражасига чиқиш учун йигитларимизни тайёрлаб борамиз.

- Бугун "Арал Самали" сафида бир ўйинчи сизнинг жаҳлингизни чиқарди. Ўйинга тайёр бўлмагани сезилди...

- Умумий гуруҳдаги машғулотларда анча яхши ҳолатда эди. Ўйиндан олдин ҳам унинг ҳолатини сўрадик, аммо тайёр эмаслиги кўриниб қолди ва уни қайта ўзгартиришга мажбур бўлдик.

Мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳар бир ўйинда бизни муносиб қўллаб туришибди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Йигитларимизни шундай қўллаб туришларини сўраб қолган бўлардим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика