Latest news

17:49"Андижон" - "Ал Ҳалдия". Асосий таркиблар маълум  10 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  6 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  29 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13

Тимур Турдиев: “Жамоа ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди” News

Тимур Турдиев: “Жамоа ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди”

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин борасида

“Жуда қийин ўйин бўлди. “Хоразм” кучли жамоа эканини кўрсатиб берди. Шу ўринда шогирдларимизга миннатдорчилик билдираман. Охирги дақиқаларга қадар курашди ва ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди. Биз мазкур ўйинга пуҳта тайёргарлик кўргандик. Мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдирган бўлардим. Улар ҳам бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлади. Кейинги баҳсларга ҳам тайргарликни давом эттирамиз ва ижобий натижалар кўрсатмоқчимиз.

Арислан Юсупбаев борасида

Арислан Юсупбаев жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмаяпмиз. Бугунги беллашувда ҳам захирадан сафга қўшилиб, қаҳрамон сифатида майдонни тарк этди дея оламан. 

Қурбонов ва Машариповни тарк этгани хусусида

Миржалол Қурбонов ва Темур Машариповни тарк этгани борасида аниқ маълумотга эга эмасман. Буни клуб раҳбариятидан сўраганингиз маъқул. Чунки мен кўп вақт жамоа билан бирга бўлмадим. Шу сабабли бу саволга жавоб бера олмайман.

Молиявий ҳолат борасида

Ҳозирда молиявий томонлама муаммолар бўлиб турибди. Лекин тез орада вазиятдан чиқиб кетамиз. Бу вақтинчалик ҳолат деб биламан. Раҳбарият таъкидлашича, ойни якунига қадар барча қарздорликлар ёпилади. 

Ҳакамлар ҳақида

Ҳакамлар борасида гапира олмайман. Чунки уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика