Latest news

00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  1 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди" News

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда икки бўлимда икки хил ўйин кўрдик. Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди. Тез гол ўтказиб юбориш натижасида руҳий босимга учрадик. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзига келишди. "Турон" Суперлига иштирокчиси, бу жамоа таркибида тажрибали футболчилар бор.

- Жамоангизнинг стандарт вазиятларда фаоллиги юқори бўлишига қарамасдан ўйин мобайнида ярим ҳимоячилар фаоллик кўрсатишмади...


- Биз қанотларда фаолликни оширмоқчимиз, бу борада ишлаяпмиз. Ҳозир жамоамиз маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирилган Суперлига талаби даражасида таркибимиз йўқ. Биз таркибни кучайтириш борасида ҳаракат қилаяпмиз.

- Биринчи бўлимнинг ўзида икки ўзгаришни амалга оширдингиз. Бунга қандай изох берасиз?


- Биринчи ўзгариш футболчимиз оёғини ноқулай босиб олгани учун юзага келди. Иккинчи ўзгариш ўтган ўйинда "Оқ-тепа" билан бўлган учрашувда жароҳат олган футболчимиз ўзини захирага олишни сўради. Ҳар икки ўзгаришни ҳам мажбурий тарзда амалга оширдик.

- Тажрибали ҳужумчи Науриз Алимов нега захирада қолдирилди?


- Науриз Алимов борасида бизда режа бор эди. Уни иккинчи бўлимда тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Уни биринчи бўлимдан туширишга мажбур бўлдик. "Турон" янги жамоа, келажакда яхши натижалар қайд этишига тилакдошмиз.

- Айтиб ўтганингиздек, учрашувнинг икки бўлими икки хил кўринишда ўтди. Танаффусда шогирдларингизни қандай руҳлантирдингиз?


- Иккинчи бўлимда бир оз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бу ўз мевасини бериб рақиб дарвозасини ишғол қилдик.

- Жамоа лидери сифатида кимни кўрсата оласиз?


- Жамоамизда бугун бир оз ҳадик бордек кўринди. Биз анчадан буён Суперлига жамоаларига қарши ўйнамаган эдик. Про-лигада ҳам бу йил ўйнаяпмиз. Суперлигани даражаси барибир бошқача. "Турон" иккинчи таркиб билан эмас, аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Уларга ғалаба зарур эканини билардик, шу сабаб улар таркиб борасида таваккал қилишларига хавф бор эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика