Latest news

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  0 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Тимур Кападзе: "Янгиер" майдонида ҳар бир жамоага қийин бўлади" News

Тимур Кападзе: "Янгиер" майдонида ҳар бир жамоага қийин бўлади"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Олимпик"(2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўринда "Янгиер" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Танаффусдан кейин биринчи учрашув бўлгани учун қийин бўлди. Ушбу учрашувда қандай ҳолатда эканлигимизни кўриб олмоқчи эдик. Рақиб яхшироқ ўйнади. Ўйинга ҳар томонлама тайёр эканлиги кўриниб турди. Хатоларни кўриб, ўрганиб чиқамиз. Майдон майсасини баландлиги ва курашлар кўп бўлгани бунга сабаб бўлди. Тўпни юриши қийин кечди. Шу боис бизнинг футболчилар мослашишда муаммоларга дуч келди. Рақиб эса анча мослашиб олганди. Ўзини эркин тутди. Иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолганимиз ўз таъсирини ўтказди. Шунга қарамай яхши ҳаракат қилишди. Лекин ваҳима қилиш керак эмас. Мағлубиятлар бўлиб туради. Ўйлайманки, биз тўғри хулоса чиқарамиз. Кейинги ўйинда бундан ҳам кучлироқ ҳаракат қиламиз ва олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз",- дейди Тимур Кападзе.

- Қизил карточка бўлган вазиятга эътирозингиз йуқми?

- Ўша ҳолатда ҳимоячи бўш ва эркинроқ ҳаракат қилди. Оддий вазиятда хатога йўл қўйди. Ҳакамлар балки тўғри қарор қабул қилгандир. Лекин ўйин тугади. Ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Биз ўз хатоларимизни ўрганиб чиқамиз.

- Жамоа давралар оралиғида Минскда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Иккинчи даврага тайёргарлик ва трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Янги келган футболчилар анча иқтидорли. Минскдаги йиғин анча яхши ўтди. Ўртоқлик учрашувларида ҳам яхши натижалар қайд этилди. Камчиликларни билиб олиш учун яхши спарринг рақиблар бўлди. Бироқ бу ўйин билан солиштириш қийин. Ўйин 17:30да бошланди. Бундай пайтда ҳаво иссиқлиги ҳам таъсирини ўтказади. "Янгиер" майдонига келган ҳар бир жамоа қийналади. Курашлар кўп бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Барибир қийналишди.

- Трансферлар ойнасида таркибига қўшиб ололмаган футболчилар ҳам бўлдими?

- Албатта бўлди. Клублар ҳам осонликча қўйиб юбормайди. Менимча ўринбосарлар жамоасида ўйнагандан кўра, Про лигада ўйнаган яхшироқ. Ҳамма ўз клуби манфаатини ўйлайди. Ўзимизга ёққан келажаги бор футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Қай даражада ўсишга эришади, ўзини кўрсата оладими, буни вақт кўрсатади.


Yangiyer

Sheroz Jalolov - 19', Fahriddin Alimov - 83'

PRO liga. Round 14

04/08/2021, 17:30

0
:
2
Finished

Olympic

45'
90'
19'  Sheroz Jalolov
50'  Bekzod Tolibjonov
65'  Sheroz Jalolov (Tulkin Ergashev)
79'  Doston Melikuziyev (Fahriddin Alimov)
79'  Mpako Etame Jerom (Muhammadqodir Rahimberganov)
83'  Fahriddin Alimov
90'  Yodgor Nazarov (Shoxzamon Xayrullayev)
90'  Oybek Ahmatov (Khurshid Asqaraliev)
26'  Shahzod Toirov
46'  Shoxjahon Sultonmurodov (Mukhammadali Giyasov)
46'  Talgat Nigmatullin (Eldor Begimov)
61'  Bektemir Abdumannonov (Alisher Odilov)
61'  Otabek Juraqoziyev (Farruh Muxtorov)
77'  Behzod Shamsiyev (Lyubomir Bondarenko)

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика