Latest news

15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:25Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  32 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7

Тимур Кападзе: "Хатолар бор, лекин уларни тўғрилаш учун шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз" News

Тимур Кападзе: "Хатолар бор, лекин уларни тўғрилаш учун шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе БАА U23га қарши кечган ўртоқлик ўйини (0:2) ҳақида фикр билдирди.

— БАА йиғини ҳақида

— Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинни бошлаганимизга бир неча кун бўлди. Шу вақт мобайнида ўз олдимизга қўйилган режа бўйича машғулотларни олиб боряпмиз. Бу йиғинда, асосан, жисмоний ҳолатимизни тиклаш, техник-тактик томондан янада кучайиш ва янги футболчиларнинг имкониятларини кўриб олишга урғу қаратганмиз.


— БАА У-23 терма жамоасига қарши ўйин

— Бугунги учрашув яхши ўтди. Деярли барча ўйинчиларни синовдан ўтказдим. Ҳозирги жисмоний ҳолатимиздан келиб чиқиб, бир бўлимдан ҳаммага имконият бердик. Ва шу орқали техник-тактик тарафдан қанақа камчиликларимиз борлигини кўриб олдик. Умуман олганда, футболчиларимиз иккала бўлимда ҳам ўзларини яхши кўрсата олишди. 


Рақибга келадиган бўлсак, улар яхши таассурот қолдиришди. Умуман олганда, курашларга бой, яхши ўйин бўлди. Энг асосийси, биз ўзимиз учун керакли бўлган тажриба ва хулосани олдик, деб ўйлайман.


— Таркибдаги янги футболчилар

— Бу галги йиғинда кўплаб янги футболчилар иштирок этишмоқда. Деярли ҳаммасига имконият бердик, улар дебют ўйинини ўтказишди. Айтганимдек, ҳозирги жисмоний ҳолатдан келиб чиқиб, иккала бўлимда ҳам болалар ўзларини яхши кўрсатишди. Хатолар бор. Лекин, уларни тўғрилаш учун ҳам шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз.


Эндиликда бор эътиборимизни иккинчи учрашувга тайёргарлик кўришга қаратамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика