Latest news

23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  1 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  4 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  9 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  6 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8

Тимур Кападзе: "Турон" 7-8-ўринлар учун кураша олади" News

Тимур Кападзе: "Турон" 7-8-ўринлар учун кураша олади"

Coca Cola Суперлига 5-тури доирасида "Турон"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.


- Биринчи навбатда "Олимпик" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Менимча, бугун яхши, чиройли ўйин бўлди. Кўп вазиятларга эга бўлдик. 1:0 бўлса ҳам ғалабага эришдик. Муҳим ғалаба бўлди. Чунки "Турон" турнир жадвалидаги айни дамдаги ҳолатини яхшилаши учун борини бериб ўйнашини кутгандик. Шундай бўлди ҳам. Ўйин осон бўлмаслигини билардик, шу сабабли қаттиқ тайёрлангандик. 

- "Олимпик" кўплаб вазиятлар яратди, бироқ бундан фойдалана олмади. Ҳужумчиларингизга эътирозлар борми?

- Албатта, эътироз бор. Эртароқ гол уришганида осонроқ бўларди. 1:0 ҳам хавфли ҳисоб. Учрашув якунида "Турон" ҳам босим уюштириши керак эди. Кўрганингиздек, стандартлар орқали рақиблар босим уюштирди. Қайсидир вазиятда гол уриб кетиши ҳам мумкин эди. Агарда бирор вазият голга айланганида 1:1 бўлиб қоларди ва бундан афсусланардик. Балки барча вазиятлар гол бўлаверса, ўйин қизиқ ҳам ўтмасди. 3 турдан буён ғалаба қозона олмаётганимиз, ундан ташқари, вазиятлардан фойдалана олмаётганимиз ҳужумчиларимизга босим бераётганди. Ушбу ғалабадан кейин форвардларимиз янада яхшироқ ўйнашади. 

- Балки бу ўзингизга ҳам кўринаётгандир. "Олимпик" ўтган йилгидек эмас. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз.

- Мавсум энди бошланмоқда. Энди бешинчи ўйинимизни ўйнадик. Ҳали барчаси жой-жойига тушади. Бунга аминман. Ўйин бўйича камчиликлар борасида ишладик. Мағлуб бўлган ўйинларимизда бир-икки кичик эпизод ҳал қилди. Менимча ўйин бобида ҳеч кимга ютқазмаяпмиз. Бу ердаги асосий вазифам - ўйинни шакллантириш ва ривожлантириш. Тўғри, осонроқ, соддароқ ўйнасак ҳам бўлади. Йигитлар билан комбинация бобида кўп ишляпмиз. Ўз навбатида рақиблар ҳам халақит қилмоқда. "Андижон" билан осон ўйин бўлмади, улар яхши ҳимояланишди. Жамоалар "Олимпик"ка энди бошқа кўз билан қарамоқда, бошқача тайёрланмоқда, бизнинг ҳужумларни қайтариш учун ўйнашмоқда. Бу эса бизга қийинчиликлар туғдирмоқда. Лекин бир тарафдан бу бизга фойдали бўлмоқда. Биз ҳар бир ўйиндан тўғри ҳулоса  чиқаряпмиз. Кейинчалик бундай услубдаги бошқа жамоага қарши ўйнасак, бошқачароқ ўйнаймиз. Масалан эътибор берган бўлсангиз, "Андижон"га қараганда "Турон" билан яхшироқ ўйин кўрсатдик. "Турон" ҳам ҳимояда ўйнаши мумкинлиги борасида ўйлагандик. Уларни қарши ҳужумда ушлаш учун кўп тайёрландик. Ўйиндан ўйинга қўшиб борамиз. Бунга ишонаман. Хатто мағлуб бўлганимизда ҳам хавотирланмагандим. Мавсум якунида биз ўзимизга керакли ўринда бўламиз. 

- Жасур Жалолиддинов карточкалар билан дўст бўлиб қолди. Балки унинг рухий ҳолатида муаммо бордир.

- Ўшанда қизил карточка олгани унга катта дарс бўлди. Нафақат унга, балки, бошқаларга ҳам намуна бўлди. Бундай вазиятда футболчи ўзини ушлаши керак. Бундан кейин у бошқа бундай қилмаса керак. Бугунги сариқ карточкаси эса - футболдаги бир эпизод. Қачонки футболчи кўп гапиргани учун ёки кимнидир ургани учун карточка олса, унда гаплашса бўлади. Футболчи жамоа учун ҳаракат қилиши мумкин.  Хатто сўнгги умид фолига ҳам нормал қараш керак. Бу вазият учун сариққа ҳеч қандай эътирозим йўқ. Иккинчисини олмади-ку, кейин ақлли ўйнади.

"Турон" жамоасига омад тилайман. Бахтиёр Ашурматов бундай ҳолатдан чиқиб кетади. Тўғри, жамоадаги рухий ҳолат яхши эмас. Биринчи мағлубият унчалик таъсир қилмаслиги мумкин, бироқ дуранг ва кейинги мағлубиятлар рухиятга қаттиқ таъсир қилади. Барибир жамоа яхши. Бу вазиятдан йигитлар билан бирга чиқиш керак. Мавсум энди бошланди. Жамоага навбатдаги ўйинларда омад тилайман ва кейинчалик ўзларига керакли натижаларни қўлга киритишади.

- Бугунги ўйиндан мисол қилиб, "Турон"ни мавсум якунида қандай ўринда кўряпсиз?

- Жамоадаги футболчиларга аҳамият берадиган бўлсак, яхшилар кўп. Барчада босим бор. Жамоадаги ҳолат қандайлигини билмайман. Агарда жамоа бундай ҳолатдан чиқиб кетса, 7-8-ўринларни олади. Бунга уларнинг потенциали ҳам етади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика