Latest news

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  1 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  6 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  12 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

Тимур Кападзе: "Олтинчи ўрин "Олимпик" учун катта ютуқ. Муҳими футболчилар ўсишга эришди" News

Тимур Кападзе: "Олтинчи ўрин "Олимпик" учун катта ютуқ. Муҳими футболчилар ўсишга эришди"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида Тимур Кападзе йилнинг "энг яхши мураббийи", деб топилди.

Тимур Кападзе бу мавсум Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан U-23 Осиё кубоги финалига қадар етиб борди. Унинг шогирдлари турнирда ажойиб ўйинлари билан стадионга мухлисларни қайтарди. Шунингдек "Олимпик" билан илк бор Суперлигада иштирок этди ва ёш футболчилар билан мавсумни 6-ўринда якунлади. 

"Мазкур совринни олганимдан хурсандман. Бунда нафақат мени, раҳбариятдан тортиб, маъумурлар, шифокорлар умуман ҳамманинг ҳиссаси бор. Бутун жамоам йил давомида ҳаракат қилди. Осон бўлгани йўқ. Анча меҳнат қилдик. Шуларнинг самараси. Ўйлайманки, ушбу мукофот мени янада кучли қилади. Келажакда олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун ажойиб мотивация ва куч бағишлайди. 

Ўйлайманки, олтинчи ўрин биз учун катта ютуқ. Муҳими йигитлар ўсишга эришди. Яхши даражага чиқишди. Суперлигада ҳар бир ўйинда керакли тажрибани олдик. Янги мавсумда бундан ҳам кучлироқ ҳаракат қиламиз",- дейди Тимур Кападзе. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика