Latest news

08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  25 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6

Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан" News

Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Эрон (2:2) билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало, Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклайман ва уларга ушбу мусобақада муваффақият тилайман. Ўйин қизиқарли ва ҳаяжонли бўлди, иккала жамоа ҳам имкониятларга эга бўлди. Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман. Эронни енгишимиз ҳам мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз ва саралашдан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ушбу ажойиб ўйин учун шогирдларимга ва стадионга ташриф буюрган ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбекистон халқи жаҳон чемпионатига муносиб ва мен уларга дуолари учун ташаккур айтаман. Биз кейинги ўйинда керакли натижага эришишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ёдимда, 2018 йил саралаш босқичида Эронга ёш жамоа билан борганимиз. Рақибимиз ўша пайтда жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган эди. Бош мураббий Карлуш Кейруш эди. Мен ўша пайтдаги Эрон жамоасини ҳозирги жамоа билан таққосламоқчи эмасман.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови ва яхши тилаклар учун яна бир бор миннатдорчилигимни билдираман. Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан сўнг ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиб қолишга умид қиламан", — деди Тимур Кападзе.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика