Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  8 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  36 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  475 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда? News

Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча ЎФА расмий сайти ўтган йил футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе бундан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи бўлганини эълон қилди.

Шундан бери кўпчилик бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилмоқда. Биз бу янгилик борасида ўз вақтида Тимур Кападзе билан клуб ва терма жамоа миқёсида ишлаган мураббийларга мурожаат қилиб уларнинг фикрини тингладик.  

Мирко Йеличич ("Локомотив" ПФК мураббийи): 

- "Аввало Тимур Кападзега янги ишда омад тилайман. Терма жамоада ишлаш катта босим ва ҳамма гап шу босимни енгиб ўтишда. Кападзе вақтинча бош мураббий бўлишининг ҳам плюс, ҳам минус томонлари бор. Плюс томони шундаки, у терма жамоада кўп йил ўйнаган ва бу ерда ҳеч ким унга бегона эмас". 

- "Эндиликда у олға қарайди ва мустақил ишлашга ҳаракат қилади. Кейинчалик терма жамоага расман бош мураббий тайинланганидан сўнг ҳам Кападзе ёрдам беришда давом этади ва унгача анча кўникиб қолган бўлади. Минус томони эса у яқинда футболни тугатди ва ҳали мураббийлик қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Масалан, бошқа давлатларда футболни тугатган ўйинчига бирданига миллий жамоани топширишмайди, чунки бу жуда мураккаб иш".

Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи): 

- "Терма жамоани бошқариш жуда катта масъулият дегани, бу хоҳ вақтинчалик бўлсин ёки тўлиқ. Шуни айтишим мумкин, Кападзе жуда яхши ва ақлли ўйинчи бўлган, аммо мураббийлик бутунлай бошқа касб. Менимча, Тимур терма жамоадан олдин қаердадир ишлаб иш ўрганса ва малака оширса яхши бўларди".

- "Унинг терма жамоага вақтинча бош мураббий этиб тайинланганига икки хил қараш мумкин. Аслида-ку ҳаётнинг ўзи плюс-минуслардан иборат. Яна қайтариб айтаман, Кападзе яхши футболчи эди, лекин уни мураббий сифатида билмайман. Ҳамма гап ишга бўлган муносабатда. Агар биз март ва май ойларида бўладиган ўртоқлик учрашувларига шунчаки ўйин сифатида қарасак кўп нарса ютқазамиз. Бу ўйинларга аввало Осиё Кубогига тайёргарлик сифатида қарашимиз керак. Йиғилдик, ўйнадик деган билан иш битмайди. Бу ўринда футболчиларни кўздан кечириш, ўйинлар натижаси ФИФА рейтингига таъсир қилишини ҳам унутмайлик".

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи): 

- "Аввало шуни айтишим керак, Тимур Кападзе жуда иқтидорли, ҳурматга сазовор, тартибли ва ҳар доим интизомга амал қиладиган футболчи бўлган. Шу боис ҳам у кўп йил футбол ўйнади. Уни барча бирдек ҳурмат қилади десам адашмайман. Энди унинг вақтинча бош мураббий этиб тайинланганига келсак, ўйлайманки, бу борада тўғри қарор қабул қилинди".

- "Бу Кападзе учун олдинга катта қадам ташлаш бўлади. Ундан келажакда яхши мураббий чиқишига умид қиляпман. Албатта, терма жамоада ишлаш осон эмас ва бунинг масъулияти ниҳоятда катта бўлади, лекин биз - мураббийлар қўлдан келганча унга ёрдам беришга тайёрмиз. Тўғри, Тимурда ҳозир мураббийлик бўйича тажриба кам, лекин иштиёқ юқори. Энг муҳими, мураббийликни бошлашда қўрқмаслик керак. Ёшларга йўл бериш мақсадида ҳам бу қарор қабул қилинди деб ўйлайман".

Х.Холиқов ёзиб олди.

Rating: -200   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика