Latest news

07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  4 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53

Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоа манфаати ҳамма нарсадан устун, лекин бизнинг имкониятларни ҳам инобатга олиш керак" News

Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоа манфаати ҳамма нарсадан устун, лекин бизнинг имкониятларни ҳам инобатга олиш керак"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Тожикистонга қарши назорат учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Назорат баҳси иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди деб ўйлайман. Иккала таркибни майдонга туширдик ҳамда йигитларнинг ҳозирги даражасини синовдан ўтказдик. Ўртоқлик учрашуви билан расмий ўйиннинг фарқи бор, лекин камчиликларни кўздан кечириш учун ушбу баҳс зарур эди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Биз ғалаба қозондик, эҳтимол, бундан-да яхшироқ натижага эришишимиз мумкин эди. 

- Сизда назорат ўйинлари бўйича бир принцип мавжуд: иккала таймда икки хил таркиб майдонга туширасиз. Яқинлашиб келаётган мусобақа олдидан ҳам шу ишни такрорладингиз. Бу расмий ўйинларда асосий таркиб танлашда муаммо юзага келтирмайдими?

- Йўқ, уларнинг кўпчилиги турли жамоалардан ташриф буюрган. Уларнинг ўйинини кўришим керак. Машғулотда улар кучини максимал сарфламаслиги мумкин. Уларнинг фикрлаши, ҳаракатларини фақатгина ўйин кўрсатиб беради. Шу боис, уларни ўйнатмасдан туриб, ҳолатини билиб бўлмайди. Агар икки ўйин ўтказилиб, иккала таркиб ҳам 90 дақиқадан ҳаракат қилганда, соз бўларди. Аммо бунга имкон бўлмади. Бир футболчига 45 дақиқа камлик қилади, лекин керакли камчиликларни белгилаб олдик. 

- Бу расмий ўйинлар олдидан сўнгги назорат баҳси эди. Саралаш баҳслари олдидан шогирдларингизнинг жисмоний ҳолатидан кўнглингиз тўқми?

- Биласиз, ҳозир чемпионат баҳслари давом этмоқда. Кимдадир ўйин амалиёти етарли, кимдадир камроқ. Биз жисмоний тарафдан ҳам тайёргарлик олиб бордик. Бугунги ўйиндан сўнг икки кун тикланиш жараёни бўлади. Шундан сўнг, дастлабки ўйинимизга тўрт кун қолади. Ҳали 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибни аниқлаш лозим. Сабаби, ҳар бир ўйинчи ўзини яхши кўрсатмоқда ҳамда якуний таркибга киришни истамоқда. Бу бир тарафдан хурсанд қилади, аммо рўйхат чекланган. Норчаев, Йўлдошев каби кўп ўйинчилар ҳали келмаган. Иброҳимхалилда кичик жароҳат бор, охирги ўйинда майдонга тушмади. Унинг ҳолатини кўздан кечирамиз.

- Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец шогирдларингиз Хожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Ҳусайн Норчаевни МТЖга йиғинига чақиришни сўраган. Эшитишимизга қараганда, сиз уларни гуруҳ босқичидан кейин қўйиб юборишни айтгансиз. 

- Ҳа, улар сони беш нафар эди, лекин учтасини аниқ чақирмоқчи бўлди. ЎФА билан бу масалада суҳбатлашдик, МТЖ учун улар захира варианти бўлса, биз учун асосий таркиб футболчилари саналади ҳамда уларнинг жамоада бўлиши қўшимча куч бағишлайди. Буни тушунтиришга ҳаракат қилдик, улар ўйлаб кўришини айтишди. Биз якуний рўйхатни аниқлагач, кейинроқ уларни жалб қилолмайиз. МТЖ манфаати ҳамма нарсадан устун, лекин бизнинг имкониятларни ҳам инобатга олиш керак. Биз Осиё миқёсидаги катта турнирда иштирок этамиз, МТЖ рақибларини эса унчалик кучли деб ўйламайман. МТЖга номзодлар етарлича. Футболчилар шу ерда қолишса, хурсанд бўлардим, лекин рад этса, буни ўйлаб кўриш керак. Катанец ҳам бу ҳолатни тўғри тушунади, деб ўйлайман. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика