Latest news

22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  63 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  65 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  3 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  18

Тимур Кападзе ким? Xалоскор ёки... News

Тимур Кападзе ким? Xалоскор ёки...

Негизи ёшлардан ташкил топган "Олимпик" кеча Суперлигага ўтиш ўйинида "Машъал"ни мағлуб этди.

Қаранг, бир йил олдин ушбу футболчилар ўринбосарлар сафида юрган, ҳеч ким танимас ва билмасди. Бугун эса улар нималарга қодирлигини кўрсата олишди. Бунда эса Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби катта ҳажмдаги ишни бажарди. Гоҳида шундай бўладики, мураббий қўл остида юлдузли таркиб йиғилганига қарамасдан ҳеч қандай натижа кўрсата олмаслиги мумкин. Лекин жамоангдаги камтарин ва номдор бўлмаган таркиб билан натижа қилиш бу - маҳорат. Тимур Кападзеда йиллар ўтгани сайин мана шу маҳорат шаклланмоқда. Бундай фикр юритишга асосларимиз бор. 


2019 йил "Локомотив" ўринбосарлари билан биринчи даврадан сўнг чемпионлик ва "Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолиш миссияси.


2019 йилда "Локомотив" ўринбосарларини қабул қилиб олган мутахассис дебют мавсумидаёқ натижа кўрсатишга эришди. Шу кунгача ёш "темирйўлчилар" ҳеч қачон турнир жадвалида биринчи поғонада бўлмаган.  "Локомотив" ёшлари ўша мавсумни Рифат Акрамхўжаев қўл остида тугатган бўлсада, мазкур муваффақиятда пойдеворни қўйиб берган инсон Тимур Кападзе бўлди, дея оламиз. Бу пайтга келиб Суперлигада кураш қизиётган, "Қўқон-1912" эса жон сақлаш йўлида жуда қийин аҳволга тушиб қолганди. Иккинчи даврада Қўқонга йўл олган Кападзе қисқа фурсатда гарчи норасмий маъқомда ишлаган бўлсада, бош мураббий Азиз Тўхтабоев билан ўйинни тўғри йўлга қўйишга эришди ва якунда "шунқорлар" Суперлигада қолиш вазифасини уддалади. Факт, "Қўқон-1912" биринчи даврадан сўнг 13та ўйин, 1та ғалаба, 5та дуранг, 7та мағлубият, 8 очко охирги ўринда кетаётганди. Иккинчи даврада 13та ўйин, 5та ғалаба, 3та дуранг, 5та мағлубият 18 очко, 11 ўрин билан Суперлигада қолишга эришди. Халоскор ролида -  Тимур Кападзе. 


2020 йил "Локомотив" билан такрорланган сценарий ёхуд Кападзе яна "қутқарув"чи

Шу кунгача юқори ўринларни забт этиб келган, чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган "Локомотив" ўтган йили мураккаб вазиятга тушиб қолди. Бу натижаларда, футболчиларнинг кайфияти ва ўйинида акс этарди. Айниқса "Пахтакор" (0:7), "Насаф" (0:4) жамоаларидан учралган мағлубиятлар том маънода иштиёқни сўндирди. Клуб эса "қутқарув"чи ролига ўзи учун бегона бўлмаган Кападзени таклиф қилди. Қисқа фурсатда ўйин яхши томонга ўзгарди ва натижалар ҳам чакки кўриниш олмади. Факт, иккинчи даврада 13та ўйин, 6та ғалаба, 5та дуранг, 2та мағлубият, тўплар нисбати 15-10, 23 очко. Иккинчи даврада очко тўплаш борасида "Пахтакор", "Насаф"дан сўнг учинчи ўринда. Биринчи даврада 13та ўйин, 4та ғалаба, 9та мағлубият, тўплар нисбати 13-28, 12 очко. Солиштиришингиз мумкин. 


2021 йил "Олимпик" билан Суперлига сари 

"Олимпик" жамоаси нега керак, деган саволга Тимур Кападзе кеча матбуот анжуманида ажойиб тарзда жавоб қайтарди. "Агар клубларда ҳамма шароитлар бўлганида "Олимпик"ни кераги бўлмас эди". Дарҳақиқат ҳамма жамоаларда ҳам ўринбосарлар ва ёшларга эътибор етарли эмас. Яратиб берилаётган шароитга ортиқча тўхталмаймиз, кундек равшан. Кападзе ўз клубида асосий таркибга кира олмаётган футболчилардан яхлит жамоа тузди ва бунинг натижаси шу йилдаёқ кўзга ташланди. Факт, "Олимпик" Про лигада "Нефтчи", "Динамо", "Нурафшон", "Шўртан" каби жамоаларни ютди. Ўтиш ўйинида "Машъал"дан устун келди. Кўряпсизми? Маҳорат, деган тушунчани мағзини чақдингиз, деб ўйлайман. Факт, "Олимпик"нинг ўртача ёши 20,1 ташкил қилмоқда. Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" 27,8, "Динамо" 25,8 ҳисобланади. Кеча мағлуб этилган "Машъал"да ўртача ёш 26,5. 



Тимур Кападзе учун кейинги босқич қайси? 2022 йил...   

Абдулазиз Искандаров

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика