Latest news

22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  1 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  3 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  0 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  4 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  6

Тимур Кападзе киберспортга муносабати ҳақида гапирди News

Тимур Кападзе киберспортга муносабати ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, бугунги кунда "Локомотив" U-21 жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Тимур Кападзе бугун пойтахтимизда янги очилган "Фиданза" гейм-клуби очилишида иштирок этди.

Мутахассис тадбир давомида киберспортга муносабати ҳақида гапириб ўтди. 

"Бугун юртимизда катта компьютер клуби очилди. "Фиданза" гейм-клубининг очилиш маросимида иштирок этдим ва бундан хурсандман. Бу ерда киберфутболчилар учун барча шароитлар яратилган экан. 

Киберспортни ҳақиқий спорт билан солиштирадиган бўлсак, бу ерда ҳам тўқнашувлар мавжуд. Аммо, ёшларимиз шу билан бирга спорт тўгаракларига бориб, ҳақиқий спорт билан шуғулланишни ҳам эсдан чиқариб қўймасликлари лозим. 

Тўғри, бу ҳам албатта ўзига яраша завқ беради. Ўйлайманки, Ўзбекистонда киберспорт янада ривожланади ва юртимизни жаҳонга яхши томонлама танитиб, катта ютуқларга эришишади", - деди Тимур Кападзе. 


Маълумот учун, янги очилган "Фиданза" электрон спорт мажмуаси 1000 кв.метр майдонда бунёд этилган ва бу ерда 160 компьютер ва PlayStation ўрнатилган 10 кабинка ўрин олган. Шу билан бирга тўлақонли кафе-бар ва дам олиш зоналари ташкил этилган.


Тадбир давомида шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдулҳай Шораҳматов ва таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳам иштирок этди. 

"Ушбу "Фиданза" гейм-клуби очилишида иштирок этганимдан хурсандман. Клубда шароитлар яхши. Бу ерда киберспорт бўйича катта мусобақалар ҳам ўтказса бўлар экан. Умид қиламанки, айнан шу ердан киберспорт бўйича иқтидорли спортчилар етишиб чиқишига умид қилиб қоламиз. Энди биз боксчилар машғулотлардан кейинги чарчоқдан сўнг дам олиш учун, айнан шу ерга келиб ҳордиқ чиқарамиз", - деди боксчи Абдулҳай Шораҳматов. 


Шарҳловчи Даврон Файзиев эса кучли киберспортчиларни тайёрлашда, мана шундай ареналарнинг аҳамияти катта эканлиги ҳақида гапирди. 

"Энг аввало "Фиданза" клубининг очилиш маросимида иштирок этган барчани табрикламоқчиман. Бундай марказларнинг ўзимизда ҳам очилгани яхши бўлди. Чунки, ёшлар турли жойларга бориб компьютер ўйинларини ўйнашга ҳаракат қилишади. Лекин, мана шундай замонавий қулайликларга эга, ҳордиқ чиқариш имкониятига эга жойнинг барпо этилгани жуда яхши бўлди.

Бутун дунёда геймер ёшлар турли катта турнирларда иштирок этишади ва ғолиб чиқишади. Ғалаба қозониш учун албатта яхши шароитларда тайёргарлик кўриш керак. Бу нафақат ҳақиқий спорт, балки киберспортда ҳам аҳамиятга эга. Яхши ва замонавий техникалар ҳам яхши экан. Шаҳсан менга жуда ёқди. 

Жуда кўп ўйнамайман. Вақт масаласида бироз муаммолар бор. Лекин, ўйнагим келиб қолган пайтда айнан мана шундай шароит бўлишини истайман. Тинч муҳит, алоҳида хоналар, яхши техника... Бу ерда ана шундай шароитни кўрдим", - деди Даврон Файзиев. 

 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика