Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Тимур Кападзе: "Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман" News

Тимур Кападзе: "Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман"

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли руҳда бўлди. Биз ғалабага яқинроқ эдик. Иккала жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Ўйин курашларга бой бўлди. Йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз. 


- "Олимпик" биринчи бўлимни яхши бошлаб, гол ҳам урди. Иккинчи бўлимда эса буткул ўзгарди, захирадан майдонга тушган ўйинчилар учрашув темпини пасайтириб юборди.

- Биринчи бўлимни яхши бошладик. Ҳакам баъзи вазиятларда яхши қарор чиқарса бўларди. Қайсидир вазиятда рақиб футболчисига сариқ карточка кўрсатса бўларди. Иккинчи бўлимда чарчоқ аломати сезилди. Ўзгаришларни эртароқ қилишимиз керак эди. Бироқ вазиятлар учун куч топа олдик. Рақибда икки таймда ҳам вазият юзага келди. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди. Бунақа ўйин тепига тушиш қийинчилик туғдиради. Иккинчи бўлимда қаршилик етарлича бўлди. 


- Жамоа сўнгги 6 та учрашувда 3 та гол урди. Бу жамоанинг муаммосими?

- Машғулот жараёналарида ушбу жиҳат устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳужумчи бир нечта ўйинда гол урмаса, ўзига бўлган ишончни йўқотади ва гол уришга бир оз қийналади. Ушбу ҳолатни тўғирлаймиз ва ушбу масалани ҳал қилиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Аввалари ўйинларда 2-3та гол урардик. Ҳозир бу борада муаммога дуч келмоқдамиз. 


- Руслан Жияновнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, муаммо бор. Лекин мен унга совуққонлик етишмаётганини сезяпман. У тактик, техник, жисмоний жиҳатдан ҳам кучли футболчи. Ҳали у ўз ҳолатини яхшилашига ишонаман. Бундай муаммо бутун ҳужум чизиғидаги футболчиларда мавжуд.


- Футболчилар "Бунедкор" ўйинчилари томонидан "провокация"га учраши мумкин эди. Ушбу ҳолат футболчилар билан ўйин аввалида гаплашиб олганмидингиз?

- Биз "Бунёдкор" жамоаси ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Мавсум бошиданоқ йигитларимиз кўп қизил карточклар олишди ва етарлича ҳулоса чиқаришди деб ўйлайман. Бундай вазиятларда йигитлар ўзини совуққон тутиши керак. Биринчи навбатда, қизил карточка футболчиларга зарар, улар ўйинни ўтказиб юборади ва жамоани оғир аҳволга солиб қўяди. Олимпия терма жамоасига жалб этиладиган футболчиларга буни уқтирганман. Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман. Сабаби, муҳим ўйинда у провокацияга учраб, майдондан четлатилиши мумкин. Шогирдларим бундан хабардор.


- "Олимпик" посбонидан кўнглингиз тўляптими?

- Мен ўтказиб юборилган голни кўрмадим. Ҳимоячимиз ўша вазиятда хато қилди, менимча. Умуман олганда, бу нормал ҳолат. Ҳали шогирдларим тажрибага эга бўлиши керак. Улар ривожланиб бормоқда. Бизнинг вазифамиз уларга имконият бериш. Бугун раҳбарият ва меҳмонлар ҳам ташриф буюрганди. Бундай босим остида ўйнаш осон эмас.


Оқил Абдубарноев ёзиб олди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика