Latest news

16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  0 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  5 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  3 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  2 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  3 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   4 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6

Тимур Кападзе: "Энг асосий мақсадимиз 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш" News

Тимур Кападзе: "Энг асосий мақсадимиз 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

"Ассалому алайкум. Саралаш баҳслари ўзимизда ўтаётгани яхши. Тўғри саралашдаги натижалар биз учун муҳим эмас. Бу ўйинлар орқали ўзимизни текшириш учун ёрдам беради. Ҳозир қайси даражада эканлигимизни текшириб оламиз. Эртага кучли жамоалардан бири Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз ва 3 очко олишга уринамиз", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.

"Эртага бизни жудаям қийин ўйин кутиб турибди. Бу жамоага қарши учинчи марта ўйнайман. Жанг қилишга ва ютишга тайёрмиз. Ўйлайманмки бизда ғалаба руҳи бор", - деди Жасур Жалолиддинов.

- "Насаф"нинг ОФК кубоги финалига чиқишга режаларингизга қанчалик таъсир қилди.

- Бу катта таъсир қилгани йўқ. Бундан хурсанд бўлдик. "Насаф"га финалда омад тилаймиз. Тўғри агар финалга чиқмаганда Ҳусайн Норчаев биз билан бўларди. Лекин ҳужумда бошқа футболчилар бор ва бу фожеа эмас.




- Саудия Арабистонининг бу авлоди сизга нотаниш эмас. Алоҳида мотивация ҳам борми?

Жасур Жалолиддинов: - Албатта, қуръа ташланганидаёқ бу ҳақда ўйлай бошлаганман. Бош мураббийимиз бизга Саудия Арабистонини ҳозирдан ютишни бошлашимиз кераклигини таъкидлади. Келажакда ҳам барибир бу жамоа билан кўп тўқнаш келамиз.

- Саралашда икки ёш кичик футболчилар билан ўйнаш қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

- Энг асосий мақсадимиз барибир 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш. Шу боис ёшроқ йигитлар билан қатнашамиз ва кейинги йил Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрланамиз.

- Саудия Арабистони бош мураббийи жуда тажрибали, у жамоани Токиодаги Олимпиадага олиб чиққан. Рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Тажриба қачон тўпланади? Мана шундай халқаро ўйинлар орқали йиғилади. Шундай экан биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, аксинча тажриба тўплаймиз.



- Учрашувларга кириш бепул қилиб қўйилди. Мухлисларга қандай тилакларингиз бор? 
Тимур Кападзе: - Футбол мухлислар учун. Терма жамоамиз ўйинларига доим мухлислар келишган. Тўғри иш куни, соат 15:00даги ўйинга кўпчилик келмаслиги мумкин, аммо барибир фидойи мухлислар келишади деб ўйлайман.

Жасур Жалолиддинов: - Саудия Арабистонига қарши сафарда ўйнаганимизда мухлислар тўла стадионда ўтганди. Уларнинг босими ҳам таъсир қилган. Шундай экан эртага ҳам мухлисларимиздан келиб бизни қўллаб туришларини сўрайман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика