Latest news

17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  1 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  2 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  2 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  15 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади" News

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, улардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда пенальтидан ҳам фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик. 

Игнатий Нестеров бугун юқори спорт формада эканлигини намойиш қилди. У ҳар доим яхши турган. 

"Қизилқум" тажрибали футболчилардан иборат таркибга эга. Футболчиларимиз яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади. 

- Алишер Одилов нисбатан орқароқда ўйнамоқда, ўтган мавсумда бундай эмасди...

- Йўқ, орқароқда эмас. У иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнади. Бу ерда тактик жиҳатдан кимдир орқароққа ўтиб туриши лозим эди, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келади.

- Йил бошидан буён марказий ҳимоя чизиғида аниқ тандем ўйнамаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- 3 футболчимиз жароҳатланган, ҳатто 4 киши. Муаммо бор эди. Кўрганингиздек, қолган болалар ҳам яхши ҳаракат қилишди. 

- Жамоада пенальтини ким тепиши бўйича аниқ бир қарор қабул қилинганми?

- Ўша ерда бир қарорга келинди. Пўлатхўжа Ҳолдорхонов ўзига ишониб, тўп олдига яқинлашди. Балки гол урганда, бу ўзи учун қандайдир мотивация бўларди. Бошқа йигитларимиз ҳам тепишни хоҳлашди. 

Бу – футбол. Урганда, хурсанд бўлардик. Демак, кейинги сафар бошқа ўйинчи ижро этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика