Latest news

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  10 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Тимур Кападзе: "Бу кетишда дуранглар бўйича рекорд қўямиз" News

Тимур Кападзе: "Бу кетишда дуранглар бўйича рекорд қўямиз"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида 

- Биз бу кетишда дуранглар бўйича рекорд қўямиз. "Нефтчи" яхши жамоа. Тартибли ҳаракат қилади, ўзининг услуби бор. Бунақа 5 талик ҳимояни ёриб ўтиш осонмас. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, рақибга деярли имкон беришмади. Тезкор гол ўтказиб юбордик, сабабини ўрганиб чиқамиз. Ўйин ҳақида умумий хулосам, бугун яна битта гол урганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Хурсанд қиладиган томони ўйинни назорат қила олдик. Аниқлик бўйича ишлашда давом этамиз.

- Аниқлик бўйича муаммо кейинчалик тажриба билан келиши мумкинми?

- Ҳа, албатта, кўрганингиздек, вазиятлар ёмонмас. Қаердадир тажриба етишмаяпти. Ҳаммаси вақти билан келади. Зич ҳимояга қарши тезроқ ўйнаш керак, шу бўйича қаердадир хато қилаяпмиз. Фикримча, бугунги ўйинда кўп вазият яратдик. Ишлаймиз, қолганлари индивидуал холат.

- Жамоа футболчиларида кайфият борасидаги муаммо бордек туюлди. Клубда молиявий холат қандай?

- Бу нарса бор, қанақа таъсирини бераяпти, билмайман. Тушунтираяпман, бу ёшдаги йигитлар пул учун эмас, майдонда иштиёқ билан ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда ишлаб ўзини кўрсатиши лозим. Биз янада кучли бўлишимиз керак, шунда пул ўзи келади. Йигитлар майдонда яхши ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Биз ҳар бир ўйинда шу каби холатга дуч келаяпмиз. Албатта, оғир учрашувлар бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади. 

- Сизда асосий дарвозабон деган тушунча йўқ экан. Ўйинларга қайси сабаблар билан дарвозабонлар танланаяпти?

- Мен учун барча футболчилар бир хил. Ҳаммасига имкон бераяпмиз. Бугун ўйнамаганларни эртаси кунги ёшлар лигасида тушираяпмиз. Владимир ҳам, Шукрон ҳам яхши савиядаги дарвозабонлар. Иккисининг ҳам ўзига хос кучли томонлари бор. Мен барча футболчиларни ўсишлари учун жамоага олиб келганман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика