Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  116 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Тимур Кападзе: “Бизнинг футболчилар ғалабага муносиб” News

Тимур Кападзе: “Бизнинг футболчилар ғалабага муносиб”

Эртага ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичи 5-тур учрашувида Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келади.

Ушбу ўйин олдидан Тошкентнинг “Локомотив” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Тимур Кападзе вакилларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга омад тилади.

-  Миллий терма жамоамизни эртага жуда ҳам муҳим бўлган ўйин кутиб турибди. Вакилларимиз камида дуранг натижа қайд этишлари керак. Ғалаба қозонса нур устига аъло нур бўларди. Тўғри, бу осон бўлмайди. Жанубий Корея терма жамоаси ҳам Осиёда кучли ҳисобланади. Рақиб жамоанинг ҳужумчиларига қарши ҳимоямиз мустаҳкам туриб бера олса, ўйлайманки барчаси биз кутгандек бўлади. Менимча, Жанубий Кореянинг нозик жойи ҳимоя. Охирги 3-4 йил ичида Жанубий Корея терма жамоасида муаммолар пайдо бўлди. Чунки аввалги Корея камдан-кам вазиятларда очко йўқотарди. Ҳар доим барқарор ўйин кўрсатиб, ғалабани муддатидан олдин нақд қилишар эди. Айни дамда рақибларимиз олдигидек кучга эга эмас. Ҳозир улрада савияли легионер футболчилари бор, лекин улар икки, уч нафарни ташкил этади. Кўриниб турибдики уларда жамоавий ўйин яхши эмас.

-  Ҳар доим сафардаги ўйинлар қийин бўлган. Жанубий Кореяга қарши қандай футбол ўйнаш керак, деб ўйлайсиз?
-  Тўғри, “Осиё йўлбарслари” майдонда жуда ҳам тез ҳаракат қилади. уларга қарши очиқ футбол ўйнаш хавфли. Ўйлайманки, мураббийларимиз рақиб жамоани ҳар тарафлама яхши ўрганиб чиқиб баҳсга тўғри стратегияни танлаб чиқишса натижа биз кутгандек бўлади. Футболчиларимизнинг улардан кам жойи йўқ. Албатта, барчамиз шуни истаган ҳолда вакилларимизга куч-қувват, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бу футбол кимдир ғалаба қозонади, яна кимдир мағлуб бўлади. Лекин бизнинг футболчилар ғалабага муносиб.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика