Latest news

10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  0 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0

Тимур Кападзе: "Барчани чемпионлик билан табриклайман" News

Тимур Кападзе: "Барчани чемпионлик билан табриклайман"

Бугун олий лигамизнинг 29-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1).
Ушбу баҳс "қалдирғочлар"ни чемпионликдан маҳрум қилди ва "Локомотив" муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Ушбу ўйиндан сўнг "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор барча жамоадошларимни ва "Локомотив" жамоаси раҳбариятини муддатидан аввал қўлга киритилган илк чемпионлик билан табриклайман. Биз бугунги баҳсда "Бунёдкор"дан бундай натижа қайд этишини кутмагандик. Бундай совғага биз йўқ демаймиз. Пешқадамлигимиз давомий бўлсин. Ҳар бир жамоада чемпион бўлишни ўзига яраша гашти бор. "Нефтчи", "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларида бош совринни қўлга киритгандим.

Мана энди "Локомотив" таркибида ҳам чемпионликни қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Мана шу жамоаларда қўлга киритган совринларимда менга ёрдам берган барча жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. "Локомотив" таркибида чемпион бўлдим, бу мен учун ҳам жамоадошларим учун ҳам катта бахт. Клубимиздаги айрим футболчилар илк бор чемпионлик нашидасини суришмоқда, яна кимдир аввал ҳам бундай бахтга мушарраф бўлган. Раҳбариятимиз томонидан бизга берилган ишонч ва имкониятлар йўққа чиқарилмаганидан хурсандман. Жамоадаги йигитларнинг кайфияти аъло даражада.

"Бунёдкор" билан "Навбаҳор"нинг ўйинидан сўнг барча футболчилар ўз ҳиссиётларини яшира олмади. Чемпион бўлиш катта бахт. Бир сўз билан айтганда жуда ҳам зўр кайфиятдамиз. Мана шундай кайфият билан эртанги ўйинда ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Тимур Кападзе

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика