Latest news

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:3 (матнли трансляция)  185 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  16 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) News

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов иштирок этди.

- Олдинги мураббий кетгач жамоа ўйинида нималар ўзгарди?
- Сингапур давлатига меҳмондўстлик учун раҳмат айтамиз. Ажойиб мамлакатда эканлигимиздан хурсандмиз. Саволга келадиган бўлсак футболчилар ҳужумкор ўйнашни исташганди, мураббий ўзгарганидан кейин анча ҳужумкор тактикада ўйнай бошладик. Биз айни пайтда ўзбекистонлик мухлислар ва мутахассислар хоҳлаган ўйинни намойиш этаяпмиз", - деди Тимур Кападзе.

- Сингапур терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биз барча рақибни ҳурмат қиламиз. Сингапур ҳам шулар қаторида. Бўлажак рақибимиз сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этмоқда. Ўз ўйинимизни яъни ҳужумкор тарзда ўйнашга интиламиз. Сингапур сафида ҳужумда тезкор футболчилар бор, бундан ташқари ақлли мураббийга эга.

- Эртага бутун ўйин давомида ташаббусга эгалик қилиб, ҳужумда ўйнамоқчимисизлар?

- Замонавий футболда бутун ўйин давомида ҳужумда ўйнаб бўлмайди, аммо имкон қадар кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилишга интиламиз.

- Аввалги мураббий ва ҳозирги мураббий ўйин услубида қандай фарқ бор?
Абдумавлон Абдужалилов:
- Биз анча эркин ўйнашни бошладик. Купер вақтида мен терма жамоага чақирилмаганман. Абрамов билан "Бунёдкор" клубида ҳам бирга ишлайман. Уни яхши биламан ва кўпроқ урғуни ҳужумга қаратишни бошладик.



ЎФА матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди

фото: Сингапур ФА

Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика