Latest news

12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  1 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  2 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  3 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  21 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2

Тиаго Лино Де Соуза: "Малайзия билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз" News

Тиаго Лино Де Соуза: "Малайзия билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 2-турида Қатар ва Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Тиаго Лино Де Соуза матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Айниқса биринчи бўлимдаги голларга эътибор қилинг. Австралия стандарт вазиятлардан гол урди. Австралия барибир шундай гол урди. Рақиб кўп гол урди ва мағлуб бўлдик”, - дейди Тиаго Лино Де Соуза.

- Япония билан ўйинга таққосласак балки бугун шогирдларингизда ҳаяжон бўлгандир?
- Бир бирига ўхшамаган ўйинлар эди. Ўтган ўйинда Япония кучли эди ва биз ҳимояландик. Бугун эса рақиб бошқа эди. Ҳужумда омадимиз келмади. Хатто кўпчилик бўлиб олдинга ўтдик, аммо вазиятлардан гол ура олмадик.

- Шогирдларингизнинг ҳаракатларидани қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Албатта йўқ. Жамоам бундан ҳам кўпроғига қодир. Биз яхши ўйнаб ҳам ютқазишимиз мумкин эди. Бугун эса ҳам ёмон ўйнадик, ҳам ютқаздик.

- Охирги турда Малайзияга қарши ўйинда қандай мақсадда майдонга тушасизлар?
- Фақат ўйиндан лаззат олиш ва уйга яхши кайфиятда қайтиш учун ҳаракат қиламиз. Малайзия билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Жамоа гуруҳдан чиқа олмади. Энди кейинги тақдирингиз қандай кечади?
- Илтимос мен эмас Қатар жамоаси ҳақида савол беринглар. Бу саволга жавоб бера олмайман, узр.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика