Latest news

15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  0 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4

the-uff.com: Ўзбекистон Вьетнамни мағлуб этди News

the-uff.com: Ўзбекистон Вьетнамни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

15 октябрь, сешанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Вьетнам терма жамоасини қабул қилди. Бунгача Миржалол Қосимов шогирдлари саралаш баҳсларида Гонгконг терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган, БАА миллий термасига эса 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Вьетнамга қарши учрашувда бир қатор футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилди. Дарвозани «Насаф»дан чақирилган Элдор Суюнов қўриқлаган бўлса, ярим ҳимояда илк бор «Насаф» вакили Илҳом Юнусов ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Сардор Рашидов Ўзбекистон миллий термаси либосида илк бор майдонга тушди. Айнан Рашидов 69-дақиқада ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай, ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни бартараф этиш вақтида Вьетнам миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ау Ван Ҳоан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 78-дақиқада эса Вьетнам миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нгуен Ҳоанг ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Учрашув якунланишига бир дақиқа қолганида эса «Пахтакор»дан чақирилган Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги биринчи голини уриб, ўйин 3:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувларни ноябрь ойида ўтказади. Жумладан, 15 ноябрь куни Вьетнамга қарши тўп сурилса, 19 ноябрь куни Гонгконгга қарши баҳс олиб борилади. Ҳар иккала ўйин сафарда ўтади.

Маълумот ўрнида, 15 октябрь куни Тошкентдаги учрашув билан параллел равишда бўлиб ўтган Гонконг ҳамда БАА терма жамлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда сафарда тўп сурганига қарамай, БАА миллий терма жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳнинг яққол пешқадамига айланди.

Осиё Кубоги-2015 саралаш
«Е» гуруҳи, 3-тур учрашуви
15 октябрь, сешанба
ЎЗБЕКИСТОН – ВЬЕТНАМ 3:1 (0:0)

Голлар: С. Рашидов (69), Ау Ван Ҳоан (73, автогол), И. Сергеев (90+2) – Н. Ҳоан (78).
Огоҳлантиришлар: А. Исмоилов (89) – Ау Ван Ҳоан (31).
ЎЗБЕКИСТОН: Э. Суюнов, Ш. Муллажонов, А. Исмоилов, Ж. Ҳасанов (С. Рашидов, 46), А. Ҳайдаров, С. Жепаров, Б. Насимов (И. Сергеев, 64), А. Гейнрих, С. Турсунов, В. Денисов, И. Юнусов (Ж. Искандеров, 38).
ВЬЕТНАМ: Нгуен Тан Бин, Ау Ван Ҳоан, Нгуен Ван Биен, Чау Ле Вин, Сао Си Суонг (Ту, 67), Дуй (Ле Сонг Вин, 57), Ҳоанг, Ан Дук, Куок Ан, Нҳиен, Луонг (Ле Ван, 47).
Бош ҳакам: Муҳсин Туркий (Эрон).
Тошкент, «Пахтакор». 5675 томошабин.


ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

3

1

1

1

4-3

4

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

3

0

0

3

2-6

0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика