Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  1 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  16 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  71 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1009 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди News

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди

Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири “The Independent” кеча бўлиб ўтган Швейцария - Эквадор баҳсига шарҳ бераётиб, учрашувни бошқариб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди.
Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2014да “Е” гуруҳининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бунда Швейцария терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришди.

“The Independent” нашри эса ўз сайтига Эрматовни озарбайжонлик рефери деб ёзди.  Ўйинга шарҳ берган журналист бу борада шундай ёзган: “Ўйин дуранг натижа билан якунига етай деб турган бир пайтда Валон Бехрами бошлаб берган қарши ҳужумни Сеферович голга айлантирди. Бу вазиятда озарбайжонлик ҳакам Равшан Эрматов ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бериб жуда тўғри қарор қабул қилди”.

Энди “The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб билиб ёзганми ё билмасданми, бунисидан хабаримиз йўқ. Лекин шуниси аниқки, газета Британияда 100 мингдан ошиқ тиражда чоп этилади ва сайтига ҳам жуда кўпчилик киради.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика