Latest news

12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  1 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  2 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  31

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди News

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди

Тиаго Мотта "Ювентус" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Бу лавозимга хорватиялик Игор Тудор тайинланди, деб хабар бермоқда Турин клуби матбуот хизмати.

Шартнома муддати эълон қилинмаган. ОАВ хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис билан мавсум охиригача мўлжалланган битим имзоланган.

42 ёшли Мотта жорий мавсум олдидан Массимилиано Аллегри ўрнига "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланганди. Туринликлар 29 турдан кейин 52 очко билан А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Охирги ўйинларда улар "Аталанта" (0:4) ва "Фиорентина" (0:3) жамоаларига йирик ҳисобда ютқазди. Шунингдек, "кекса синьора" Италия Кубоги чорак финал босқичида "Эмполи"га пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди.

Тудор 1998 йилдан 2007 йилгача "Ювентус"да ўйнаб, Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. Хорватиялик мутахассис 2020/21 йилги мавсумда Андреа Пирлонинг Турин клубидаги мураббийлар штабида ишлаган. "Ювентус"ни тарк этгач, "Верона", "Марсель" ва "Лацио" клубларида бош мураббий бўлиб фаолият юритган.

"Ювентус" Тудор бошчилигидаги илк учрашувини 29 март куни "Женоа"га қарши ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика