Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

"Тезкор студия"да фантастик "тўртлик": Қосимов, Абрамов, Арвеладзе ва Канчельскис иштирокидаги жонли эфирни томоша қилинг! (анонс) News

"Тезкор студия"да фантастик "тўртлик": Қосимов, Абрамов, Арвеладзе ва Канчельскис иштирокидаги жонли эфирни томоша қилинг! (анонс)

Карантин даврида "Championat.asia" ижодий жамоаси футбол мухлисларини зериктириб қўймаслик учун "Тезкор студия"нинг онлайн эфирини эътиборингизга ҳавола этмоқда.

Карантинда "Тезкор студия" ижодий жамоаси масофадан туриб онлайн ишлашни давом эттирмоқда. Бунга қадар ижодий жамоамиз Элдорбек Суюнов, Денис Иванков, Санжар Турсунов иштирокидаги илк онлайн дастурни тақдим этганди. Шунингдек, айни пайтда Белорусда фаолият юритаётган вакилларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров билан онлайн эфир ҳавола қилинди. Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев билан жанг санъати муҳокама қилинди.

Куни кеча эса ўзбек футболининг энг юқори бўғини бўлган ЎФА ва ПФЛ раҳбариятидан Равшан Эрматов, Аваз Мақсумов, Даврон Шоқурбонов, Азиз Ҳайдаров ҳамда Осиё футболи эксперти Алишер Никимбаев иштирокида ажойиб онлайн эфирда карантин даври ва коронавируснинг ўзбек футболига таъсири мавзуси муҳокама қилинди.

Энди эса "Тезкор студия" яна бир ажойиб дастурга тайёрланмоқда. Ҳали ҳеч қаерда биргаликда тўпланмаган ўзбек футболининг ҳозирги кундаги энг нуфузли мутахассислари, яъни етакчи жамоаларимиз мураббийлари - Миржалол Қосимов (АГМК), Шота Арвеладзе ("Пахтакор"), Андрей Канчельскис ("Навбаҳор"), ва Вадим Абрамов (Ўзбекистон МТЖ/"Бунёдкор") иштирокидаги жонли эфир бугун "Championat.asia" сайтининг "Facebook"даги расмий саҳифасида соат 16:00да бошланади.

Ажойиб мутахассислар иштирокидаги онлайн эфирда карантин даврида таниқли мураббийлар нималар билан бандлиги, коронавируснинг футболга бўладиган таъсири ва бошқа қизиқарли мавзулар муҳокамаси бўлади. Дастур расмий шаклдан четга чиққан ҳолда самимий муҳитда ўтиши режалаштирилмоқда. Бундай таниқли ва принципиал жамоалар бош мураббийларининг бир студияга тўплангани ва ноодатий форматдаги онлайн мулоқотини доим ҳам кузатиш имконияти бўлмайди. Бугун "Championat.asia" ижодий жамоаси Сизга бундай имкониятни тақдим этишга шай. Муҳими, Сиз уйда қолинг ва қизиқарли эфирни кузатиб, футбол ҳавосидан масофадан туриб нафас олинг!

Эфир давомида "Facebook" саҳифамиз фойдаланувчиларининг энг қизиқарли ва мавзуга оид саволлари мутахассисларга ўқиб берилади.

Жонли эфирни томоша қилиш ва савол йўллаш текин! Фақат шарти шуки, Сиздан "Championat.asia" сайтининг "Facebook"даги саҳифасига обуна бўлиш ва "Like" тугмасини босиш талаб этилади :-)

ФЕЙСБУККА ЎТИШ 

Гигантлар меҳмон бўладиган қизиқарли жонли мулоқотни ўтказиб юборманг ва уйда қолинг!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика