Latest news

03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  6 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  15 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  22 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  5 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  2 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  27 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  2

"Тез орада уни яна катта клубда кўрамиз" News

"Тез орада уни яна катта клубда кўрамиз"

"Ливерпуль" устози Арне Слот "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг ҳақида гапирди.

"У менинг ватандошим, шунинг учун бу вазиятни енгил қабул қила олмадим. Биз мураббийлар бундай бўлиши мумкинлигини биламиз, лекин қачон содир бўлишини... Уни сал пал биламан. У ўз ишига қанча куч сарфлашини биламан. Бу янгилик унга зарба бўлди, албатта.

Биз нидерландияликмиз ва у "Аякс"да жуда яхши ишлагани ҳамда бу ерда иккита соврин ютганини биламиз. Шунинг учун тез орада уни яна катта клубда кўрамиз деб ўйлайман.

Аммо ҳозир у ва унинг оиласи учун бу... Фожиа - эҳтимол жуда кучли сўздир, лекин бу катта умидсизлик", - деди "Ливерпуль" бош мураббийи.

Тен Хаг 2022 йилнинг май ойидан бери "Манчестер Юнайтед"ни бошқариб келаётган эди. 2022/23 йилги мавсумда у МЮ билан Англия Лига кубогини қўлга киритди ва АПЛда 3-ўрин бўлди, ўтган мавсумда эса Англия кубогида зафар қучди ҳамда АПЛда 8-поғонани банд этди. Жорий мавсум эса жамоа Премьер лигада 14-ўринда бормоқда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика