Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  139 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  24 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Тевес: “Манчини билан мунозарага борганимдан афсусдаман, аммо...” News

Тевес: “Манчини билан мунозарага борганимдан афсусдаман, аммо...”

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Роберто Манчини билан ўрталарида келиб чиққан муаммо ҳақида гапирди.

“Ўшанда мураббий билан тортишиб қолганимдан афсусдаман, аммо ҳақиқат мен томонда эди. Мюнхенда “Бавария”га қарши баҳсда Агуэро ягона ҳужумчи сифатида майдонга туширилди. Дастлабки 10 дақиқадан кейин иккита тўп фарқи билан ортда қола бошладик ва Манчини мен томонга ўгирилиб, майдонга тушишга тайёргарлик кўришим кераклигини айтди. Мен биринчи бўлимдаёқ майдонга тушишим ҳақида ўйладим. Йўқ, адашган эканман. 35 дақиқа майдон четида шуғулланиб, ўйинга тушишимни кутиб турдим. Танаффус олди у менга тайёргарликни давом эттиришмни такрорлади. Танаффусдан кейин ҳам 15 дақиқача “қизиб олиш”дан тўхтамадим. Шундаям мураббий мени олдига чақирмагач, бироз ҳолдан тойдим ва захира ўриндиғига бориб ўтирдим.Чунки бир соатдан ошиқроқ вақт давомида майдон четида ҳаракатланиб турдим. Шундан кейин мураббий яна мен томонга қараб, тайёргарликни давом эттиришим кераклигини айтди. Мен унга “йўқ, буниси энди ошиб тушди” деб жавоб қайтардим. Ўйиндан кейин у мени майдонга тушишдан бош тортганликда айблади. Бу эса табиийки мени жудаям жаҳлимни чиқарганди”, дея Тевеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика