Тевес 22,5 млн. евро маош таклиф қилган Хитой клубига ўтишни истамади News

Тевес 22,5 млн. евро маош таклиф қилган Хитой клубига ўтишни истамади

Хитойнинг "Шанхай Ист Эйша" клуби "Бока Хуринорс" ҳужумчиси Карлос Тевес билан музокаралар ўтказди.

Шанхайликларни машҳур мураббий Свен-Йоран Эрикссон шуғуллантиради ва улар Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш ниятида таркибни кучайтириш учун пул аямайди. Олдинроқ улар Асамоа Гьян ва Элкесон учун 25 млн. евродан кўпроқ маблағ тўлашган эди.

Аргентиналик Хитойда йилига 22,5 млн. евро ишлаб топиши мумкин эди, аммо у рози бўлмади. Карлитос "Бока"га вафодор.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика