Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Термухўжа Абдухолиқов: “Локомотив”га жон куйдириб мухлислик қиляпман” News

Термухўжа Абдухолиқов: “Локомотив”га жон куйдириб мухлислик қиляпман”

Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби кеча ички чемпионатда “Ал Гарафа”га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида иродали ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда “Ал Сайлия” жамоаси сафида тўп тепган Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига 2 та голни расмийлаштириб қўйди. Учрашув ҳақида ҳужумчи ўз фикрларини билдирди.

“Ал Гарафа”га қарши учрашув жуда ҳам оғир ўтишини олдиндан билиб тургандик. Жуда қийин бўлган ўйинда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Биринчи ўйинда ҳам иккинчисида ҳам деярли барча голларимда омадим келмоқда, деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам керакли бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман. 

Мен билан бирга ушбу жамоада тўп тепаётган Санжар Шоаҳмедов 60 дақиқадан сўнг майдонга туширилмоқда. Нима учун бундай бўлаётганини ўзим ҳам тушинмаяпман. Бу ҳолат менга ёқмаяпти. Санжар билан бир вақтда майдонда ҳаракат қилсак анча яхши ўйин кўрсатамиз. Тўғри, турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳавас қиларлик даражада эмас. Мен бундай ўринларда юришга ўрганмаганман. 

Чемпионат якунлангунига қадар яна 3 та ўйин бор. Ушбу баҳсларнинг барчасида иложи борича ғалаба қозонишимиз керак. Бу йин мен учун ҳам клуб учун ҳам омадсиз ўтмоқда. Бундай ўринларда юриш ёқимсиз ҳолат. Энг асосийси чемпионатда янада юқорироқ ўринга чиқиб олишимиз керак. Барибир ОЧЛ мусобақасида иштирок этиш бошқача. “Локомотив”нинг ОЧЛ мусобақасидаги барча учрашувларини томоша қиляпман. Собиқ жамоамга мухлислик қилиб, ушбу клуб учун жон куйдиряпман, худди ўзимиз ўйнаётгандек”, - дейди “Ал Сайлия” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика