Latest news

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  22 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  7 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Термиздаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда News

Термиздаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

"Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. У қуриб битказилгандан сўнг ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади.

Ўзгаришлар Сурхондарё вилояти футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшади, айниқса, ҳудуднинг ёш авлоди учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди. 

Иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.

Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни ERIELL Group томонидан таьминланмоқда. Ташкилотнинг бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан “Сурхон” профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. 

Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Замонавийлаштириш жараёни ниҳоясига етгач, стадион сифатли ўйинларни ўтказиш учун керакли стандартларга жавоб бера олади ва яна кўплаб футбол мухлислар масканига айланади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика