Latest news

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   9 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Терма жамоамизнинг кечаги ўйини ҳақида News

Терма жамоамизнинг кечаги ўйини ҳақида

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда ҳисоб очилмади. “Спорт” телеканали ходимларига раҳмат, бир иложини топиб шу учрашувни эфирга узатишди. Терма жамоа ҳақида сайтда ёки газетада ўқиш бошқа, аммо ўйинни кўриш бошқа. Чунки ўйинни кўриб, устун ва камчиликларни билиб оласиз. Умуман олганда, ҳар бир баҳс кўплаб саволларга жавоб беради.

Ироққа қарши иккита учрашув ўтказиб, икки хил натижа қайд этдик: ғалаба ва дуранг. Гол ўтказиб юбормаганимиз эса кишини янада хурсанд қилди. Бироқ кечаги беллашувни кўриб, терма жамоамиз Осиё чемпионатига етарли даражада тайёрми деган савол яна кун мавзусига чиқди. Ироққа қарши иккинчи баҳсда биз ҳам, рақиб ҳам ёрқин ҳаракат қилгани йўқ. Балки бу ўта муҳим мусобақа олдидан футболчиларнинг жуда эҳтиёткорлик билан тўп тепишгани билан боғлиқдир.



Ўйин у қадар шиддатли кечмагани учун хавфли вазиятлар кам кузатилди. Дарвозабон Игнатий Нестеров ўз ўрнида анча яхши ҳаракат қилди. Ҳимоя чизиғида қанот ҳимоячиларимиз анча фаол. Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам, Виталий Денисов ҳам ҳужумга қўшилишни хуш кўришади. Ҳатто биринчи таймда айнан Шуҳратнинг фаоллиги эвазига рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лекин марказий ҳимояда муаммолар етарлича. Анзур Исмоилов билан Шавкат Муллажонов жуфтлиги рақиб ҳужумчиларини бирдек ёпиб қўя олишмади.



Ярим ҳимоя эса бизнинг энг кучли чизиғимиз ҳисобланади. Жароҳатдан тузалиб энди сафга қайтишгани боис кечаги ўйинда Одил Аҳмедов билан Сервер Жепаров ўртача ҳаракат қилишди. Лекин Осиё Кубогида улардан кучли ўйинни кутсак бўлади. Темур Кападзенинг ҳам ўйини анча оғирлашиб қолибди. Азиз Ҳайдаров ҳар ҳолда тузук ҳаракат қилди. Сардор Рашидов эса қўрқмасдан ўзи хоҳлаган футболни намойиш этавериши керак. Унда салоҳият бор, муҳими шу салоҳиятни юзага чиқара билишида.

Ҳужум чизиғимиз эса афсуски, биз кутганчалик кучли эмас. Воҳид Шодиев майдонда 80 дақиқа нима қилганини очиғи тушунмадим. Унинг бор-йўқлиги деярли билинмади. Ҳужумчи дегани ҳадеб вазият бўлишини кутмасдан керак бўлса, ўзи вазият яратиши керак. Ҳозирги яхши ҳужумчилар менга қачон тўп етиб келаркин деб бир четда қўл қовуштириб туришгани йўқ. Ҳужумчи тўпни олиб қўйиш учун ҳаракат қилиши шарт.



Тўғри, бошқа жамоаларнинг қандай ҳолатда эканлигини унчалик билмаймиз. Лекин Саудия Арабистонининг "Кўрфаз кубоги"да, Хитойнинг эса Парагвайга қарши кўрсатган ўйинларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кечаги ўйин билан гуруҳдан чиқишимиз амримаҳол бўлиб қолади. Гуруҳдан чиқиш учун камида Янги Зеландия ва БААга қарши қандай ҳаракат қилган бўлсак, ана шундай ўйнашимизга тўғри келади. Аввало мустаҳкам тарзда ҳимояланишни, ҳимоядан ҳужумга ўтганда тез ҳаракат қилишни ва майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун курашишни ўрганишимиз лозим. Шундай ўйин кўрсатгани учун ҳам Япония, Жанубий Корея биздан тепада туради. Токи биз ҳам тез ва тажовузкор ўйинни ўрганмас эканмиз, қитъа биринчиликларида ўзимизни кўрсата олмаймиз.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика