Latest news

13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  0 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳақида News

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳақида

Миллий терма жамоамиз Иорданияга кетишдан олдин кеча “Жар” стадионида ўзининг охирги машғулотини ўтказди.
Тушдан кейин соат 17:00да бошланган машғулот одатдагидек бир ярим соат давом этди. Аввалги машғулотда футболчилар етти нафарда учта таркибга бўлинган ҳолда машқ қилган бўлишса, бу сафар ўнтадан икки таркибга бўлинган ҳолда машғулот ўтказишди. Тошкентдаги охирги машғулотда “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев иштирок этмади.

Айтиб ўтганимиздек, футболчилар “Кўклар” ва “Қизиллар”га бўлинган ҳолда машқ қилишди. “Кўклар” таркиби: Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Виталий Денисов, Дилшод Жабборов, Жамшид Искандеров, Ислом Иномов, Иван Нагаев, Жасур Ҳасанов (кичиги), Улуғбек Бақоев. “Қизиллар” таркиби: Егор Кримец, Шавкат Муллажонов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Олег Зотеев, Баҳодир Насимов, Акмал Шораҳмедов, Санжар Турсунов.

Эътиборлиси, дастлаб “Кўклар” билан “Қизиллар” биргаликда машғулот ўтказишди. Кейин эса жамоалар алоҳида-алоҳида дарвозага зарба бериш чоғида термамиз устози “Қизиллар” билан бирга ишлади. “Кўклар”ни эса ёрдамчи мураббий Шуҳрат Мақсудов шуғуллантирди. Машғулот пайтида футболчилар кўпроқ тўпга бир марта тегиш орқали пас узатиб тезроқ ҳужумга ўтиш устида ишлашди. Шунингдек, жарима зарбаларидан фойдаланишга ҳам катта эътибор қаратишди. Дарвозабонларни одатдагидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Терма аъзолари иккига бўлиниб ўзаро футбол ўйнаганда дарвозаларни Мурод Зуҳуров билан Александр Лобанов қўриқлашди. Элдор Суюнов эса аксар ҳолларда якка ўзи шуғулланди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика