Latest news

00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  1 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  2 00:05ПСЖ ва "Тоттенхэм" Европа Суперкубоги учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  0 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3

Терма жамоаларимиз рақибларида нима гап? News

Терма жамоаларимиз рақибларида нима гап?

Келаси ойларда миллий терма жамоамиздан ташқари яна 4 ёшдаги жамоаларимизни турли мусобақаларнинг финал ва саралаш босқичларидаги иштироклар кутиб турибди.
Икки термамиз Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади. Ўсмирлар терма жамоамиз БААдаги жаҳон чемпионатида қатнашади.

Октябрь ойи бошида Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё чемпионати саралаш беллашувларида майдонга тушадиган ёшлар терма жамоамиз аввалги ҳафта Японияга қарши 2 ўйинда майдонга тушди. Гуруҳ баҳсларида бизга Қатар, Ҳиндистон, Туркманистон ва Непал рақиб бўлади. Қатар терма жамоаси ўз майдонида бўладиган саралаш ўйинларига жиддий тайёргарлик кўряпти. Испанияда халқаро турнирда иштирок этган қатарликлар сентябрь ойида тайёргарликни янада кучайтиришади. Ҳиндистон эса Гоадаги академияда машғулотлар ўтказмоқда. Ҳиндларда ёшлар ва ўсмирлар термалари йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Туркманистон ҳамда Непал ёшлар терма жамоалари нималар билан машғул эканлиги ҳақида маълумот топишнинг иложи бўлмади.

Темур Олимхўжаев бошчилик қилаётган ўсмирлар терма жамоамиз сентябрь ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати саралаш беллашувларида иштирок этади. Бу жамоамиз ҳақида билганимиз шуки, яқиндагина Туркияда ўқув-йиғин машғулоти ташкил этилди. Бу жамоамизга Яман ва Фаластин терма жамоалари рақиб бўлади. Гуруҳимиздан фақат бир жамоа финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиши туфайли баҳслар кескин кечиши табиий. Рақибларнинг тайёргарлик жараёни ҳақида унчалик кўп маълумотлар мавжуд эмас. Фақат Яманнинг Санъада жойлашган машғулот марказида йиғин бошлаб юборгани маълум. Жами 39 нафар футболчи охирги саралаш йиғинига чақирилган. Сентябрь ойи мобайнида улар машғулот жараёнлари ва назорат учрашувлари ўтказиш билан машғул бўлишади. Тайёргарлик бўйича Яманда муаммо йўқ. Лекин рақибларнинг савияси қандай бўлиши мумкинлигини ҳозир ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Шу сабабли ўзимизнинг тайёргарликка эътибор берган маъқулроқ. Қолаверса, Тошкентда биринчи бўлиб Яман ва Фаластин ўзаро майдонга тушади. Шунда улар тўғрисида таассуротга эга бўлиш учун 2 кун қўшимча вақт бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика