Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

Терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди News

Терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун ҳам "Жар" стадионида машғулот ўтказди.
Машғулот одатдагидек соат 16:00да бошланди ва уни Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борди. Чигалёзди машқларни Александр Волков ўтказган бўлса, тўп билан машқларни Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов ўтказишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук шуғулланди.

Машғулотда йиғинга чақирилган 23 нафар футболчидан 22 нафари иштирок этмоқда. Биргина Владимир Козак бетоб бўлиб қолгани учун машғулотда қатнаша олмаяпти. Шунингдек, бугунги машғулотда дарвозабон Игнатий Нестеров ҳам қатнашди. Егор Кримецнинг оёғида бироз оғриқ борлиги учун охиригача ишлай олмади. Қолганлар соппа-соғ ва футболчилар қитъа биринчилигига жиддий тайёрланишяпти. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғин 29 ноябргача давом этади. 1 декабрь куни терма жамоа аъзолари икки ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида БААга йўл олишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика