Latest news

16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   0 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  1 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  10 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  7 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  12 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  17 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6

Терма жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди ФОТО News

Терма жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди ФОТО

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.
Хабарингиз бор, кеча “Пахтакор” стадионида Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб Иордания билан баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди 8 сентябрь куни миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бора Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Шу муносабат билан йиғинга чақирилган футболчилар Тошкентда машғулот олиб боришмоқда.



“Жар” стадионида ўтказилган бир ярим соатлик машғулот одатдагидек енгил чигалёзди машқлар билан бошланди ва бу машқларни терма жамоамиз мураббийлари Шуҳрат Мақсудов билан Бахтиёр Ашурматов ўтказишди. Айтганча, машғулот бошланмасидан олдин бугун туғилган кунини нишонлаётган Темур Кападзени жамоадошлари ва мураббийлар штаби табриклашди. Машғулотнинг асосий қисмини эса бош мураббий Миржалол Қосимов олиб борди. Бунда эътибор ўйин пайтида футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишга қаратилди.



Машғулотда “Пахтакор”нинг етти нафар футболчисидан ташқари ҳамма иштирок этди. Хабарингиз бор, “Пахтакор” 7 сентябрь куни Олмалиқда олий лиганинг тур учрашувини ўтказади, шу боис ўзаро келишувга кўра Қосимов бу клуб футболчиларига жавоб бериб юборди. Кеча Иорданияга қарши майдонга тушган футболчилардан Сардор Рашидов, Ислом Тўхтахўжаев ва дарвозабон Элдор Суюнов бугунги машғулотнинг асосий қисмида иштирок этишмади. Улар фақат тикланиш машқларини бажаришди. Шунингдек, Жасур Ҳасанов ҳам тикланиш машқларини бажарди.

Қолган барча футболчилар эса машғулотда тўлиқ иштирок этишди: легионерлар ҳам, ўзимизнинг олйи лигада тўп тепаётган футболчилар ҳам. Машғулот пайтида ўйинчилар икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди ва бунда ҳисоб очилмади.



“Қизиллар”: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Фарҳод Тожиев.

“Сариқлар”: Никита Рибкин, Азамат Исроилов, Шерзод Файзиев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Дилшод Жўраев, Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Воҳид Шодиев, Наврўз Олимов, Шаҳзод Нурматов.

Машғулотлар эртага ва индин ҳам давом эттирилади. Душанба куни эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин “Пахтакор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика