Latest news

16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  3 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2

Терма жамоа “Бунёдкор”да машғулот ўтказди News

Терма жамоа “Бунёдкор”да машғулот ўтказди

Бугун миллий терма жамоамиз “Бунёдкор” стадионининг қўшимча майдонида машғулот ўтказди.
Осиё Кубоги-2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинга киришди. Мавсум якунига етганидан сўнг ташкил қилинган дастлабки йиғин 29 ноябрга қадар давом этади. Маълумки, бош мураббий Миржалол Қосимов ушбу йиғинга 23 нафар футболчини таклиф этган.



Чемпионат якунига етганидан бери футболчилар илк бор йиғилишгани боис дастлабки кун машғулоти жисмоний тикланишга қаратилди. Ўйинчилар асосан майдон бўйлаб югуриш машқларини бажаришди, тўп билан умуман ишланмади. Кейин эса стадион ҳудида жойлашган спорт залда аэробика машқлари бажарилди. Бу машғулотни терма жамоа мураббийлар штабига яқинда қўшилган Александр Волков ўтказди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, Тошкентдаги йиғин давомида назорат баҳси ўтказилмайди. Эртанги кун тартибидан тренажёр залида ишлаш ўрин олган. Терма жамоага чақирилганларнинг ҳаммаси соппа-соғ, жароҳат олганлар йўқ.





Эслатиб ўтамиз, терма жамоа аъзолари 1 декабрь куни йиғинни давом эттириш мақсадида БААга жўнаб кетишади. Январда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси гуруҳ ўйинларида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика