Latest news

13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  0 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  4 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  6 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   14 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36

Терма жамоанинг бугунги кунидан хабарлар... News

Терма жамоанинг бугунги кунидан хабарлар...

2 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" Марказий стадионида машғулот ўтказди.

Афсуски, таркибда йўқотиш мавжуд. Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Соҳибовга алмаштирилган Азиз Ҳайдаровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Шу сабаб у Қатарда бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди. Бугунги машғулотларда Виталий Денисов ҳам қатнашмади. Виталикнинг аввалги жароҳати безовта қилган аммо уники Ҳайдаровчалик жиддий эмас.

Сурия билан баҳсда Одил Аҳмедов ҳам оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида майдонга тушган эди. Одил сўнгги бир ойни "Краснодар" сафида ҳам жароҳати билан ўтказяпти. Шу боисдан Олег Кононов унинг хизматларидан 100%да фойдалана олмаяпти. 

Юқоридаги уч футболчимизга соғлиқ тилаймиз!

Машғулот соат 17:00га белгиланди. Боиси, Қатардаги ўйинни ҚФА соат 19:00га белгилаган. Бу вақтда мамлакатдаги ҳаво ҳарорати тахминан 32-35 даража иссиқ бўлади. Самвел Бабаян футболчиларни ўйин вақтидаги ҳавога кўникиш ҳосил қилиши учун машғулот вақтини анча эртароққа белгилади. 

Терма жамоамиз футболчилари аввалига 10 дақиқа давомида стадион бўйлаб югуриш машғулотини ўтказдилар. Шундан кейин барча стадион залида чигал ёзди машқларини бажардилар. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга чиққан футболчиларга жавоб берилгач, қолган ўйинчиларимиз тўлақонли машқ ўтказдилар.

Эртага МТЖ тўлиқ таркибда машқ қилади ва 4 сентябрь куни тонгда, чартер рейсда, Тошкент - Доҳа йўналиши билан Қатар пойтахтига учиб кетадилар. У ерда вакилларимиз ЖЧ-2018 саралаш баҳси доирасида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика