Latest news

20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  21 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  6 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5

"Терма жамоага чақирилганимни рафиқамдан эшитдим!" - Искандар Шойқулов билан интервью News

"Терма жамоага чақирилганимни рафиқамдан эшитдим!" - Искандар Шойқулов билан интервью

Бугун дунёга хавф солаётган коронавирус пандемияси мамлакатимиз футболига ҳам ўзининг таъсирини ўтказмай қўймади.

Айни шу сабаб ички чемпионат ўйинлари мана иккинчи бор тўхтатилиб турибди. Терма жамоаларимизнинг йиғинлари-ю, уларнинг иштиток этиши керак бўлган баҳслари ҳам ўтказилмайдиган бўлди.

Биз бугун "Машъал" ва "Нефтчи"да порлаган, айни вақтда эса "Сўғдиёна" жамоасининг етакчиларидан бири, МТЖнинг йиғинига жалб этилган Искандар Шойқулов билан карантиндан кейинги футбол, айни вақтдаги ҳолат ҳамда Миллий терма жамоага чақирилиши ҳақида суҳбатлашдик.



- Чемпионат ўйинлари узоқ муддатли карантиндан сўнг қайта бошлангач, "Сўғдиёна" жамоаси қаторасига икки ўйинда мамлакатнинг етакчи клубларини мағлуб этди. Карантин жамоага қандай таъсир қилди?

- Карантин бизнинг жамоа учун жуда қўл келди десам ҳам бўлаверади. Ҳаммасини бошидан бошлашимизга туртки бўлди ва биз кутилган натижага эриша олдик дея айта оламан. Бунга албатта ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз, айниқса гранд жамоаларга қарши ўйинларимизда.

- Охирги ўйинларда сиз кўпроқ таянч зонасида ҳаракат қиляпсиз. Бу борада Улуғбек Бақоевдан сўраганимда, мураббий сизнинг универсал футболчи эканлигингизни таъкидлади. Ўзингизни майдон марказида қулай ҳис қиляпсизми ҳозир, ёки аввалги қанот ҳимоясидаги ўйинингиз яхшимиди?

- Албатта аввало мураббий ҳал қилади кимни қайси жойда ўйнашини. Менга келсак, шу жойни менга маъқул кўрдими, шу жойда ўйнашим керак, агар «дарвозада турасан» деса, керак бўлса дарвозада ҳам тураман. Майдон марказида ўйнаш менга жуда ёқди, ҳамиша тўп билан ҳаракатда бўлади футболчи. Керак вақти ҳимояга ҳам ёрдам берасан, ҳужумга қўшиласан, ўйинни бошқарасан, хуллас калом майдон марказида ўйнаш жуда ёқимли.

- Бир қатор жамоаларда коронавирусга чалинган футболчилар аниқлангач, ПФЛ Суперлига баҳсларини марказлаштирилган ҳолда ўтказиш таклифини берди ва шундай қилишмоқчи ҳам бўлишди. Бу борада нима дея оласиз, марказлаштирилган баҳслар вилоят жамоалари учун қанчалик таъсир кўрсата оларди?



- Буниси менга номаълум, раҳбарият нима деса шу. Бу борада футболчилар бош қотиришмайди, бунинг учун раҳбариятимиз бор. Бизга қаерда ўйнайсизлар деса ўша ерда ўйнаймиз.

- Биласиз энди чемпионат 15-августдан давом эттирилади. Бу ўртадаги узилиш жисмоний томонлама ҳам, руҳий томонлама ҳам таъсир қилса керак. Яна ўйинларга киришиб кетишда қийинчиликлар бўлади ва бунга сиз ҳамда жамоангиз қанчалик тайёр?

- Буни вақт кўрсатади, бирор нарса дейиш қийин.

- Айнан пандемия сабабли кўпгина муҳлис-у, мутахассислар Ўзбекистон кубоги баҳсларидан воз кечиш ҳақида бонг уришмоқда. Бу борада нима дея оласиз, чиндан ҳам бир мусобақадан кечиш вирус тарқалишининг эҳтимолини оладими?


- Агар кубок ўйинларининг пандемияга таъсири бўлса, воз кечган маъқул деб ўйлайман, чунки ҳамма учун оиласи, ота-онаси ва фарзандларининг соғлиги биринчи ўринда. Бу борада спортни оила тинчлигидан устун қўйиб бўлмайди.



- "Сўғдиёна" жамоасининг 2020-йилги мавсум учун йил аввалдаги режалари қандай эди ва ҳозирги кунга келиб бу режалар қай даражада ўзгарди?


- Йилнинг бошида ҳам, ҳозир ҳам битта режа бу ОЧЛда ўйнаш ва бу учун қўлимиздан келган ҳамма ишни бажаришга тайёрмиз.

- Миллий терма жамоага чақирилдингиз. Тассуротлар қандай? Бу нарсани кутганмидингиз ва буни қай ҳолатда эшитдингиз айнан МТЖга чақирилганингизни?


- Тўғриси бу таклифни эшитиш хамма футболчиларнинг орзуси. Менга буни рафиқам айтиб суйинчи олди, аввало ишонмадим, кириб ўзимнинг фамилиямни ўқиганимдан кейин хурсандчиликдан бутун маҳаллани бошга кўтардим. Шунга ўхшаган таклиф ҳаммага футболчиларга насиб қилсин!



Оғабек Самисов суҳбатлашди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика