Latest news

12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  1 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  3 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  4 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  4 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2

Терма жамоа. Катанец неча пуллик мураббий? News

Терма жамоа. Катанец неча пуллик мураббий?

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги узтози словениялик Сречко Катанец бўлишини эълон қилди.

Пул одамлар учун ҳар доим қизиқ. Айниқса, футбол ичида айланаётган рақамлар. Масалан, терма жамоанинг янги бош мураббийи қанча маош олади? 

Хабарингиз бор, "Инсайдер" 3 июль куни миллий жамоамизнинг собиқ устози Вадим Абрамовнинг ойига 250 миллион сўм иш ҳақи олгани тўғрисида маълумот берганди. Аброр Имомхўжаевнинг Championat.asia'га маълум қилишича, мазкур мутахассиснинг "Бунёдкор"даги маоши 60-65 миллион сўм атрофида бўлган.

Табиийки, хорижлик мутахассисларнинг талаблари нисбатан юқори бўлади. ЎФА келаси ҳафта Катанец билан музокараларнинг якуний босқичини бошлайди. Словениялик мутахассиснинг Тошкентга келиши кутиляпти. Унинг Ўзбекистонда қанча ишлаб топиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Аммо, мутахассиснинг сўнгги иш жойи — Ироқдаги иш ҳақини биламиз. Катанецнинг Яқин Шарқдаги йиллик маоши 1,2 млн еврога тенг эди (ойига 1 млрд 250 млн сўм атрофида). Юртимизда ишлаш учун ҳам тахминан шунча сумма талаб қилса керак.

Солиштириш учун яна бир қанча рақамларни келтирамиз. 

2018 йил ҳолати

Форс футболи ривожига улкан ҳисса қўшган Карлос Кейрушнинг Эрондаги йиллик маоши 2 млн еврога тенг эди.

Мисрни 28 йиллик танаффусдан кейин ЖЧга олиб чиққан Эктор Купернинг йиллик маоши 1,5 млн еврога тенг эди.

Хорватияни мундиал финалига олиб чиққан Златко Даличнинг йиллик маоши 550 минг еврога тенг эди.

Айни пайтда Саудия Арабистонида фаолият юритаётган Эвре Ренар Марокаш термасини Россиядаги мундиалга олиб чиққанида йилига 780 минг евро маош оларди.

2020-21 йил ҳолати

"Лилль"ни Франция чемпиони қилган Кристоф Гальтьенинг йиллик маоши 1,5 млн еврога тенг эди.

Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич айни пайтда 700 минг евро эвазига ишлаяпти.

Украина термаси устози Андрей Шевченко йилига 360 минг евро ишлаб топади.

Туркия термасини бошқараётган Шеноль Гюнеш 1 йилда 3 млн евро даромад қилади.

"Пахтакор" нидерландиялик Питер Хюистрага йилига 350 минг доллар маош тўлайди.

Сречко Катанецнинг Ўзбекистон термасига қарши статискаси қандай? 

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика