Latest news

18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  4 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  7 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

Терма жамоа: Чиройли бошланган иш чиройли якун топиши керак News

Терма жамоа: Чиройли бошланган иш чиройли якун топиши керак

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўз майдонида Баҳрайнни қабул қилади.

Шу куни бўлиб ўтадиган баҳс ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган охирги ўйин бўлади. Шундан сўнг интиқлик билан ҳал қилувучи босқич учун қуръа натижаларини кутамиз.

Самвел Бабаян терма жамоа рулини қўлга олгач, бунгача жами еттита ўйин ўтказди. Шундан олтитаси расмий ва биттаси ўртоқлик мақомига эга. Мухлисларни хурсанд қиладиган жиҳати, терма жамоамиз мана шу ўйинларнинг ҳаммасида зафар қучди. Бу эса футболчиларнинг руҳиятини кўтариши табиий ҳол. Эсингизда бўлса, Бабаяннинг янги вазифасидаги илк ўйини Яман билан бўлганди. Босқим юқори эди, чунки биз биринчи баҳсни сафарда КХДРга ютқазиб қўйгандик. Яманга қарши ўйин худди кечагидек ёдимизда: янги мураббийнинг илк учрашуви бўлгани учунми ҳартугул жуда қийин кечганди. Захирадан Александр Гейнрихнинг майлдонга туширилиши ва унинг жарима тўпидан дарвозага гол уриши стадионни ларзага келтирганди.



Футболда биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади. Кейин эса барчаси изига тушиб кетди. Сафарда Филиппин 5:1, Баҳрайн 4:0, Яман эса 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Ўз майдонимизда КХДРни 3:1 натижасига кўра мағлуб этдик. Ва куни кеча Филиппин устидан 1:0 бўлса ҳам ғалаба қозондик. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида натижа ҳаммасидан ҳам муҳим роль ўйнайди. Чунки терма жамоани жаҳон чемпионатига чиройли ўйин эмас, балки очколар олиб чиқади. Эҳтимол, Филиппин билан кечган баҳс баъзиларга ёқмаган, аранг 1:0 ютганимиз кимларнидир ранжитган бўлиши мумкин. Лекин муҳими бу эмас, муҳими шуки, биз ғалаба қозондик ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олдик.

Аммо шу ўринда мухлисларни ўйлантираётган хавотир ҳам йўқ эмас. Хусусан, Самвел Бабаяннинг кўп ҳолларда "Пахтакор" футболчиларига ишониб қолаётгани ҳал қилувчи панд бериб қўймаса бўлгани. Қатарда ўтказилган U-22 Осиё чемпионатида кўрдик, фақат бир жамоа вакилларига ишониб қолиш қандай оқибатга олиб келишини. Натижада гуруҳдан чиқа олмагандик. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари эса энг нуфузли мусобақалар сирасига киради ва бунда битта хатоям қимматга тушиши мумкин. Бугунги кунда кўпчилик айнан дарвозабон борасида эътироз билдирмоқда. Негаки Александр Лобанов терма жамоа тугул, ўз клубида ҳам ишончли ўйин кўрсата олмаяпти.

Эроннинг "Персеполис" клуби таркибига бориб қўшилган Лобанов дастлабки тўрт ўйинда саккизта гол ўтказиб юборди ва охирги уч учрашувда захирада қолди. "Персеполис"нинг асосий дарвозабони Суша Макони сафга қайтгач, Лобанов тўғри захирадан жой олди. Биламизки, Макони кучли дарвозабон ва буёғига Лобановда асосий таркибга қайтиш имкони бўлмаса ҳам керак. Бунинг учун Саша кўп ва хўп тер тўкиши лозим бўлади.



Бугун бўладиган Баҳрайн билан ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга. Сафарда бу жамоани 4:0 ҳисобида мағлуб этганимиз билан уйдаги беллашув бошқача бўлади. Ҳар ҳолда Баҳрайн ўз майдонидан кўра меҳмонда бирмунча яхши ҳаракат қиладиган жамоалар сирасига киради. Ва бу томонлама улар бизга бошоғриқ бўлишлари мумкин. Фикримизча, саралашнинг мазкур босқичидаги энг қийин учрашувни айнан бугун куни ўтказамиз. Агар бу ўйинда ҳам уч очко қўлга киритилса, унда Самвел Бабаяннинг расмий ўйинларда терма жамоа бош мураббийи сифатидаги кетма-кет ғалабалари сони еттига етади ва бу борада ўзига хос рекордчига айланади.

Мақоламиз сарлавҳасини бежизга чиройли бошланган иш чиройли якун топиши керак деб номламадик. Терма жамоа янги мураббий қўл остида мағлубиятсиз одим отиб келмоқда ва Баҳрайн билан бўладиган беллашувда ҳам давом этишини хоҳлаймиз. Сир эмас, Баҳрайн биз учун жуда ноқулай рақиблар сирасига киради. Улардан Тошкентда кўп бора панд еганмиз, аммо бу сафар ҳаммаси яхши бўлади деган умиддамиз. Самвел Вячеславович майдонга кимни туширмасин, йигитлар бор маҳоратларини кўрсатган ҳолда яна бир ғалабани мухлисларга туҳфа этишса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика