Тер Штеген: "Мен ёзда "Барселона"дан кетмайман"
02 jun 2020 18:24
News
Тер Штеген: "Мен ёзда "Барселона"дан кетмайман"
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ёзда клубдан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.
Олдинроқ, тер Штегеннинг "кўк-анорранглилар" билан шартномани узайтиришида муаммолар бўлаётгани ҳақида айтилган эди. Германияликнинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
"Мен ёзда "Барселона"дан кетмайман. Мен ўзимни оилам каби яхши ҳис қиляпман. Янги шартномамга келсак, агентим ва клуб ўртасида илк учрашув бўлиб ўтди", - дейди тер Штеген.
Посбон жорий мавсум "Барселона" сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан шунча тўп ўтказиб юборди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments