Latest news

19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  18 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  26 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  2 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  15 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  2 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2

Тер Штеген 2016 йил "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаган News

Тер Штеген 2016 йил "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаган

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген 2016 йил Каталония клубидан кетиш ҳақида ўйлаганини тан олди.

"Биз Клаудио Браво билан биринчи бўлиш учун рақобатлашганмиз. Мураббий чемпионат ўйинларида асосий дарвозабон сифатида уни танлади. Табиийки, бундай ҳолатда мен келажагим борасида ўйлай бошлаганман. Чунки, ўйин амалиёти - энг муҳими. Мени ҳатто ЛаЛигада мен, бошқа мусобақаларда эса Браво ўйнайдиган вариант ҳам қониқтирмасди. Мен буни хоҳламасдим ва 2016 йил кетиш ҳақида ўйлаганман. Барчаси шундай давом этиши мумкин эмасди ва "Барселона" танлов қилди. Ўйлашимча, ҳозирча мен клубнинг хафсаласини пир қилганим йўқ", - дея 26 ёшли немиснинг сўзларини келтирди "Goal.com".

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёзида "Барселона" Бравони 18 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га сотиб юборган эди.


Жорий мавсум тер Штеген "кўк-анорранглилар" учун барча мусобақаларда 34та ўйин ўтказди ва 31та гол ўтказиб юборди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика