Тен Хаг: "Аякс" "Бенфика"га қарши ўйинда ғалабани қўлдан бой берди"
24 feb 2022 14:27
News
Тен Хаг: "Аякс" "Бенфика"га қарши ўйинда ғалабани қўлдан бой берди"
"Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Бенфика" (2:2)га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бундай ўйиндан сўнг аралаш ҳисларни бошдан кечиряпман. Бир томондан яхши натижага эришдик, бошқа томондан ғалабани қўлдан бердик.
Икки-учта яхши вазиятдан фойдалана олмадик. Альварес, Гравенберх ва Антони гол уришлари мумкин эди, аммо қарши ҳужумлардан сўнг гол ўтказиб юбордик. "Бенфика"нинг иккинчи голи умуман керак эмас эди", - дейди мутахассис.
Жавоб баҳси 15 мартда Амстердамда ўтказилади.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments