Latest news

12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  0 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  1 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  5 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  3 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3

Темурхўжа Абдухолиқов: "Шахтёр"да танишларим тўп тепишмоқда" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Шахтёр"да танишларим тўп тепишмоқда"

Европа лигаси 3-саралаш босқичида Қарағанданинг «Шахтёр» клуби катта эҳтимол билан Сплитнинг «Хайдук» клубига тўқнаш келади.
Хорватия клуби биринчи ўйинда Ирландияда «Дандолк»ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу жамоа сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов тўп тепмоқда. Қозоғистоннинг Sports.kz нашри вакили 22 ёшли футболчи билан боғланиб Хорватия ва «Хайдук» борасида саволлар берди.

— Тима, Қозоғистонда 90-йилларда «Жетису» сафида Тохир Абдухолиқов ўйнаган. Бу сизнинг қариндошингиз эмасми?

— Тохир Абдухолиқов?!!! (Кулади). Бу тасодиф. Мени Тохир Абдухолиқов деган амаким бор, аммо у ҳеч қачон футбол билан шуғулланмаган.

— Қозоғистондагилар «Хайдук» кейинги босқичда «Шахтёр»га рақиблик қилишини тахмин қилишмоқда. Сплитдагилар қандай фикрда?
— Сплитда ҳам учинчи саралаш босқичида айнан Қарағанданинг «Шахтёр» клуби тўқнаш келади деб ҳисоблашмоқда.

— «Шахтёр» ҳақида нималар биласиз? Ўтган мавсумда жамоанинг еврокубоклардаги иштирокини кузатиб бордингизми?
— Бу клуб ҳақида бироз маълумотга эгаман. Бу жамоада Ўзбекистонда ишлаб кетган Виктор Кумиков фаолият олиб бормоқда. Жуда тажрибали, кучли мутахассис. Ўтган йил жамоа Европа чемпионлар лигасии сўнгги саралаш босқичида бироз омад етишмаганини биламан. Ушбу клубда танишларим ҳам ўйнашмоқда.

— Сиз «Шахтёр» ўйинчилари Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоев, спорт директори Улуғбек Асанбаев, бош мураббий Виктор Кумиков билан танишмисиз?
— Саломов ва Мурзоев билан шахсан танишман, Асанбаев ва Кумиковни эса шахсан бўлмаса ҳам танийман, улар ҳақида кўп эшитганман.

— «Хайдук»ка ўтиб фаолиятингизда олдинга қадам ташладингизми?

— Албатта, бу мен учун катта плюс бўлди.

— Ўзбекистон чемпионатидан Хорватиянинг етакчи клубларидан бирига ўтиш осон бўлдими?
— Йўқ, албатта, — қийин бўлди. Жамоага келишдан олдин яхши сифатларимни кўрсатишим керак эди. Ўзингиз биласиз легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак.

— Сиз Хорватияда «Хайдук» сафида ўйнаяпсиз, яна бир ҳамюртингиз Хусниддин Ғофуров Сербияда «Явор» сафида фаолият олиб бормоқда. Иккалангизнинг агентингиз биттами?
— Йўқ. Ғофуров билан таниш эмасман. Агентимнинг Ўзбекистондаги ягона вакили менман.

— Ўтган мавсумдан кейин «Хайдук»да қандай ўзгаришлар содир бўлди?

— Агар «Хайдук» ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз, интернетда ўтган йилги ва бу йилги таркибларни солиштириш мумкин. Мен сизга клуб ҳақида маълумот бера олмайман.


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика