Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  118 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Темурхўжа Абдухолиқов: "Тўпурар бўлишни истайман, аммо биринчи навбатда жамоамнинг ютуғи муҳим" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Тўпурар бўлишни истайман, аммо биринчи навбатда жамоамнинг ютуғи муҳим"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" (4:0) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Учрашув биринчи голга қадар қийин бўлди. Гол уриб олганимиздан сўнг рақиб олдинга ўтишни бошлади ва табиийки биз учун рақиб жарима майдончаси олдида бўш ҳудудлар пайдо бўлди. Агарда биринчи бўлимда гол урмаганимизда бизга янада қийин бўларди деб ўйлайман. Жамоамиз учун бу баҳс жуда яхши руҳда кечди ва ОЧЛ доирасидаги "Сепахон"га қарши беллашув олдидан бу ғалаба биз учун айни муддао бўлди. Бу ўйин "Сепахон" билан бўладиган жиддий учрашув олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Чиройли ғалаба тақдим этган хуш кайфият бизга келгуси ўйинда жуда қўл келиши мумкин. Тўғри, жамоамиз чиройли ўйнади ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Аммо ўйин камчиликларсиз бўлмайди. Ҳар битта учрашувда барибир ўзига яраша хатолар ва камчиликлар кузатилади. Биз булар устида иш олиб борамиз. Ўйлашимча, иккинчи голдан сўнг жамоамиз бироз ўйинни рақибга топшириб қўйгандек бўлди. Хотиржамлик натижасида бироз бўшашдик. Энди "Сепахон" билан бўладиган баҳсда жиддий тайёргарлик кўрамиз. Тўпурарлик? Ҳар мавсум олдидан ҳужумчи тўпурар бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Жумладан мен ҳам. Кўп нарса эса омадга боғлиқ. Баъзи пайтларда гол уришда омад очиқчасига юз угириши мумкин. Балки аксинча, осон бўлмаган вазиятда гол уришни уддалайсан. Мен бу мавсумда яхши ният қилмоқдаман ва тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан. Нафақат тўпурарлик, балки жамоавий ютуқ мен учун муҳим аҳамият касб этади. Муҳими жамоамиз чемпионликни қўлга киритса етарди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика