Latest news

11:35Родри яна жароҳат олди  0 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   0 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   3 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  2 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  5 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот” News

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финалида 23 августь куни БААда “Ал – Айн” меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.
Ушбу учрашув олдидан “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал–Айн”га қарши узоқ тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Ички чемпионатда ҳам охирги учрашувни “Сўғдийна”га қарши ўтказиб ғалаба қозондик. Кайфиятимиз аъло даражада. Бизни ОЧЛнинг чорак финалида “Ал–Айн”га қарши жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турипти. Ушбу учрашувга тайёргарлик ёмон кечмади, энг кераклиги кучимизни жамлаб олсак бўлгани. Ички чемпионатдаги ўйинлардаги чарчоқларимизни чиқариб олсак “Ал–Айн”га қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатамиз. Ҳар бир жамоа рақибига қанчалик имконият берса ўшанга қараб ўйнайди.

“Локомотив” ҳар доим ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилган. Биз сафарда дуранг учун эмас ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тўғри сафардан дуранг натижа билан қайтиш ёмон натижа эмас, лекин ғалаба бўлса нур устига аъло нур бўлади. Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот. ОЧЛ мусобақаси ўз йўлига, ички чемпионатда олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бўшашишга хаққимиз ҳам йўқ. Ички чемпионатимизда рақибларимиз бизга жуда ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишмоқда. ОЧЛда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика