Latest news

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  2 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  16 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  18

Темурхўжа Абдухолиқов: "Омад бизнинг томонда бўлди" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Омад бизнинг томонда бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Насаф" - ёш футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Бугун улар яхши ҳаракат қилишди. Омад эса бизнинг томонда бўлди. Ҳудога шукур, муҳим ўйинда ғалабага эришдик.

- Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун "Насаф" тўпни ушлаб туриш борасида "Локомотив"дан ўтиб кетди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Ҳар доимгидек бугун ҳам биз тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туришни ният қилгандик. Тўғриси билмадим. Тўпни рақибларга топшириб қўйдик, буни тан оламан.

- Янги бош мураббий тактикасига кўникиш жараёни қандай кетмоқда?

- Унчалик қийин бўлмаяпти. Таркибда янги футболчилар бўлгани учун ҳозирда ўйинни шакллантириш борасида кичик қийинчиликлар бўлмоқда. Аммо бу ўтиб кетади. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб келяпмиз.

- Сўнгги пайтларда кам гол урадиган бўлиб қолдингиз.

- Вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлмоқда. Аммо ўйин сифатимиз унчалик ёмон эмас.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика