Latest news

02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  1 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳозирча ҳаммаси ажойиб" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳозирча ҳаммаси ажойиб"

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал" билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикрингиз?
- Бу ўйин ҳам мавсумга тайёргарликнинг бир қисми бўлди. Майдонда яхши кураш кечди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

- Киритган голингиз ҳақида?
- Қулай вазият юзага келди ва бундан фойдаландим. Гол уришим керак бўлган вазият эди, агар уролмаганимда гапирса бўларди.

- Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги қандай бўляпти?
- Ҳаммаси яхши. Тез-тез ўртоқлик учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўйлайманки, чемпионат старт олганидан кейин ўзимизни кўрсатамиз. Ўртоқлик ўйинлари билан расмий баҳсларнинг фарқи бор. Суперлига учрашувларига янада кўтаринки кайфиятда чиқамиз.

- "Машъал" ҳақида нима дея оласиз?
- "Машъал" бу йил яна Суперлигага қайтди. Ўйлайманки, бу жамоа чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

- Суперлига қуръаси ҳақида нима дейсиз?
- Энди бу қуръа, барибир ҳамма жамоалар билан қачондир ўйнаймиз, чемпионат бошидами ё охиридами. Лекин мавсумни уйда бошлашимиз яхши деб ўйлайман.

- Ўзингиз янги мавсумга қанчалик тайёрсиз?
- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Ўйинлар бошлансин, кўрамиз нима бўлишини.

"Локомотив" матбуот хизмати

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика