Latest news

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  3 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  166 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чорак финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чорак финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди"

Бугун ОЧЛ-2016 чорак финалига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.
Унга кўра Ўзбекистоннинг "Локомотив" клуби БААнинг "Ал Айн" клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Биз қуръа маросимидан сўнг "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Чорак финалга қуръа ташланганидан хабарим бор, - деб гап бошлади Темурхўжа Абдухолиқов. - Бу босқичда БААнинг "Ал Айн" клубига қарши ўйнаймиз. Бунгача бу жамоага қарши майдонга тушмаганман. Тўғрисини айтсам бу босқичда барча клублар ўзига яраша кучли. Шу боис ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ эди. Ўйинга 2 ой вақт бор. Унгача рақибни ўрганиб, яхши тайёргарлик кўрамиз.

- "Ал Айн" сафида кучли легионерлар ва Осиёнинг энг кучли футболчиларидан бири Умар Абдулраҳмон бор...
- "Ал Ҳилол"да ҳам кучли футболчилар ва номлар бор эди. Жамоавий ўйин намойиш этиб бу клубни мағлуб этдик.

- Дастлабки баҳс БААда бўлиб ўтади. Бу "Локо"га қанчалик ёрдам беради?
- Биринчи сафарда ёки уйда ўйнашнинг у қадар катта фарқи йўқ. Фақат шуни биламанки август ойида БААда ҳаво жуда иссиқ бўлади. Қийналишимиз аниқ.

- Сўнгги савол, сизнингча ОЧЛда узоқроққача бориши учун "Локомотив" ёзда таркибини кучайтириши керакми?
- Бу савол мураббийлар штабига берилса тўғри бўларди. Шахсий фикримча шу таркиб билан шу ергача келдикми, ундан кейин ҳам шу таркиб билан ўйнашга кучимиз етади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика